date

Флик: “Атлетико" устидан иродали ғалаба жамоага янги ишонч берди

Флик: “Атлетико" устидан иродали ғалаба жамоага янги ишонч берди

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Ла Лига 19-турида «Атлетико»га қарши 3:1 ҳисобида қозонилган муҳим ғалабадан кейин жамоа ўйини ҳақида ўз фикрларини билдириб, катта мамнунлик билдирди. Унга кўра, бу беллашув нафақат ҳисобда, балки руҳий жиҳатдан ҳам жамоага кучли туртки берган.

Флик ўйиндан кейинги интервьюсида жамоанинг жипслиги ва майдондаги мувофиқ ҳаракатини алоҳида таъкидлади:

«Биз кучли рақибга қарши майдонга тушдик. Жамоа сифатида бирлашдик, ҳар бир ўйинчи ўз вазифасини сидқидилдан бажарди. Мен учун асосийси — бир бутун бўлиб ҳаракат қилиш. Бу ўйинда назорат кўпроқ бизда бўлди, бўш ҳудудлардан самарали фойдаландик, кўпроқ вазият яратдик. “Атлетико”га қарши бундай ишонч билан ўйнаш — жуда муҳим ютуқ», — деди Флик Маrса нашрига.

Каталонияликлар 15 та учрашувдан сўнг 37 очко тўплаб, Ла Лигадаги пешқадамлигини мустаҳкамлаб олди. «Атлетико» эса 31 очко билан 4-поғонада бормоқда.

Флик бошчилигидаги “Барса” ҳар турда ўзига хос, динамик ва тезкор футбол кўрсатаётгани клуб мухлисларини ҳам, футбол таҳлилчиларини ҳам қувонтириб турибди. Жамоа ушбу суръатни сақлаб қолса, мавсумнинг қолган қисмида рақобатчилар учун янада жиддий хавфга айланиши тайин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик: “Атлетико" устидан иродали ғалаба жамоага янги ишонч берди