Фото: «ТАСС»
The Daily Express нашри Кубанинг марҳум собиқ раҳбари Фидель Кастро Путинга берган маслаҳатлари борасида қизиқарли мақола эълон қилди. Мақолада Россия президенти ўзига уюштирилган суиқасдлардан кейин Фидель Кастрога мурожаат қилгани борасида америкалик режиссёр Оливер Стоунга интервью давомида очиқлагани ҳақида ёзилади.
2016 йил ноябрь ойида 90 ёшида вафот этган Кастрога ҳаёти давомида 600 мартадан кўпроқ суиқасд уюштирилган. Шу суиқасдлардан энг машҳури МРБ томонидан уюштирилган «портловчи сигара» воқеасидир.
2012 йилда бир гуруҳ чечен жангарилари Путин ҳаракатланаётган автомобиль йўлига мина қўйиб, портлатиб юборишга уринган эди. Бу ҳақда ўша пайтлар The Times ҳам хабар қилган.
2008 йили Қизил майдонда Путинни ўлдирмоқчи бўлганини айтган одам ҳибс этилган эди.
Суиқасдлар ҳақида гапираркан, Путин ўз тансоқчиларига ишонишини айтиб шундай дейди: «Мен ўз ишимни қиламан, ҳимоя одамлари ўз ишини бажаради. Муваффақият билан. Мен уларга ишонаман».
Сўнг Стоун КГБнинг собиқ агентидан ўз тақдири ҳақида қандай ўйлашини сўраган. Путин мулоқот жараёнида «бизнинг ҳам, сизнинг ҳам тақидирингиз ёлғиз Худога аён. Барчаси сиз ва биз бу ўткинчи дунёда нима қилишимизга боғлиқ» деган фикрни айтган.
Бу интервью кескин ва совуққонлик билан иш кўрадиган кучли ва ҳокимиятпараст Путиннинг характерини кўриш имконини берди.
Ҳозир Россияда ҳақиқий сайлов ўтказилиши талаби билан боғлиқ норозилик туфайли Путин сиёсатини диққат билан кузатишмоқда. Алексей Навальнийнинг ақлли овоз тактикаси ҳудудий сайловларда «Единая Россия» партиясининг обрўси ва натижаларига катта зарба берди.
Энди Путин сайловчиларга маъқул бўлиш учун ўз бошқарувини юмшатиши мумкин, амалда эса сўнгги воқеалар бунинг тескарисини кўрсатяпти. Сайловдан сўнг полиция бутун Россия бўйлаб Навальнийнинг офисларида тинтув ўтказди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди