12:57 / 06.10.2019
3 265

Зеленский: қаҳрамонми ёки сотқин?

Зеленский: қаҳрамонми ёки сотқин?
Фото: Google Photos
Украина президенти Россия билан муносабатларда давомли урушни тўхтатишда муваффақиятга эришгандир, аммо бир муаммо борки, унинг айрим сайловчилари буни хиёнат сифатида баҳоламоқда, деб ёзади Daryo.uz нашри.

Украина, Россия ва қатнашувчи тарафлар сулҳ масаласида катта тўсиқ бўлиб келаётган Украина шарқидаги руспараст «халқ республикалари»да сайлов ўтказиш ва уларга мухторият бериш масаласида битимга эришди. Киев ҳукумати ва Россия қўллаётган айирмачилар ўртасидаги уруш беш йилдан кўпроқ давом этяпти ва бу урушда 13 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди.

Битимга мувофиқ, сайлов участкалари ёпилиши билан шарқий вилоятларда мухторият тўғрисидаги вақтинча қонун кучга киради. Бу қонунга мувофиқ, айирмачилар ва амалдорларга суд таъқибидан иммунитет берилади, рус тилининг тенг ҳуқуқлилик мақоми мустаҳкамланади, маҳаллий ўзини бошқариш органларига полиция тузишга рухсат берилади, Украина ҳукуматига урушдан кейинги тиклаш ишларини олиб бориши мажбурияти юкланади.

ЕХҲТ сайлов эркин ва соф ҳолда ўтказилди деб тан олса, қонун кучга киради ва доимий асосга эга бўлади.
ГФР президенти Штайнмайер номи билан аталган бу режа томонлар ўртасида ярашув ўрнатишга мўлжалланган.

Россия сайлов ва мухторият берилиши ўртасидаги қисқа муддатдан Украина ҳукумати айирмачиларни ҳибс этишда фойдаланади, деб хавфсирамоқда. Чунки бундай сиёсат Россиянинг ҳудуддаги таъсирини заифлаштиради.

Украина тарафи эса дарҳол мухторият берилиши, Россияга сайлов ўтказиш ва унинг натижаларига таъсир қилиш имконини беради. Бу эса Украинанинг Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзолигига тўсқинлик қилиши мумкин деб хавотирланмоқда.

Зеленскийнинг бундай нуқтаи назари уни сотқинликда айблашларига сабаб бўлди. Пётр Порошенко бу келишувни «Кремлда ўйланган режа» дея баҳолади. Порошенко ва унга хайрихоҳ доиралар наздида, айирмачи руспараст гуруҳлар қуролсизлантирилиши керак ва рус қўшинлари ҳудуддан олиб чиқиб кетилганидан кейингина жараён бошланиши мумкин демоқда.

Зеленский эса 70 фоиз қўллаб-қувватловчилар дастагидан танқидларга дош бера олишига ишонаётганга ўхшайди.
Ўзидаги жанжал билан овора бўлиб қолган АҚШ Украинага маъқул ҳар қандай шартлар асосида тинчлик ўрнатишни истаётган Германия ва Францияга қарши бора олмайди.

Франция президенти Макрон музокараларда битим муваффақиятли кечиши учун Россияга қарши санкцияларни юмшатишни ваъда қилди. Бу эса «норманд учрашуви» яқин кунларда ўтказилишидан далолат беради.

Зеленский манфаатли асосларда битим туза олишига ишонар экан, мухторият тўғрисидаги қонун янги вариант устида иш бораётганлигини ва рус қўшинлари ҳудуддан олиб чиқиб кетилмагунча маҳаллий сайлов бўлиб ўтмаслигини айтди. Бу руспарастларни хушёр торттирди. Зеленскийнинг Штайнмайер формуласига розилиги сайловни ЕХҲТ ўтказишига асосланган.

Германия ва Франция битимни имзоланишини тарғиб қилаётган бўлса-да, Зелеснкийнинг қўрқуви музокаралар тўхтаб қолишини англатади. Устига-устак, Украина шарқининг тақдири ҳал бўлаётган бир пайтда Қрим масаласи соя остида қолмоқда. Агарда халқ Зеленский русларга ён берди деб топгудек бўлса, ёш президентнинг ваколати муддатидан олдин тугаши эҳтимоли ҳам мавжуд. Бу қандай юз беради, тахмин қилиш мумкин. АҚШнинг фаол ёрдамисиз ёш президентга қийин бўлиши тайин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский: қаҳрамонми ёки сотқин?