14:50 / 26.02.2020
3 080

Олимлар кислородсиз ҳам яшай оладиган сирли мавжудотни топди

Олимлар кислородсиз ҳам яшай оладиган сирли мавжудотни топди
Фото: Science Alert
Олимлар яшаши учун кислород талаб этилмайдиган кўп ҳужайрали ҳайвонни ўрганди. Бу ҳақда Science Alert нашрига таяниб Дарё маълум қилди.

Тадқиқотчилар лосос балиқларидаги ривожланиш босқичларининг бирида кўп ҳужайрали шаклга эга паразит – умуртқасизлар миксопоридийлар синфига мансуб Henneguya zschokkei’ни ўрганган. Улар медуза ва коралл полиплари туркумига мансуб. Организм гипоксик шароитларда, ҳатто кислород етишмаган вақтда ҳам яшаб қолади.

Мутахассислар ҳайвон геноми кетма-кетлигини таҳлил қилиб, флоуросент микроскопияни ўтказган. Натижада паразит митохондрия геномини, шунингдек аэроб нафас олиш қобилиятини йўқотган. Митохонриал генлар функцияларини ядро ДНК ўз зиммасига олган. Ушбу натижалар паразитнинг ҳақиқатан ҳам яшаб қолиш учун кислородга эҳтиёж сезмайдиган кўп ҳужайрали организм эканини исботлади.

Олимлар унинг қайси йўл билан яшаб қолаётганини аниқлашга муваффақ бўлгани йўқ. Ҳайвон ўзи яшайдиган организмда аденозинтрифосфат моддасини ютаётган бўлиши мумкин. Тадқиқотларда бир ҳужайрали эукариот организмларнинг анаэроб муҳитига мослашувчанлиги уникал ҳолат эмаслиги, лекин кўп ҳужайрали паразит организмларда ривожланиши мумкинлиги исботланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар кислородсиз ҳам яшай оладиган сирли мавжудотни топди