20:40 / 01.03.2020
7 683

Русларга «дўзах чуқури» нега керак бўлиб қолди?

Русларга «дўзах чуқури» нега керак бўлиб қолди?
Фото: Wikipedia
Ер марказига олиб борувчи дарвоза Россиянинг Норвегия билан чегараси яқинида Мурманск вилоятида жойлашган. Одам қазиган бу қудуқ бир боқишда аҳамиятсиздек туюлади. Маҳаллий аҳолининг билдиришича, қудуққа қулоқ тутилса, унинг қаъридан одам фарёди эшитилар экан. Маҳаллий аҳоли бу қудуқни «дўзахга йўл» деб атаб олган, деб ёзади The Scientific American нашрига таяниб Дарё.

Бу қудуқнинг диаметри бор-йўғи 23 сантиметр. Унга одам тушиб кета олмайди. Коладаги бу чуқур қудуқ 20 йил давомида қазилган. Унинг чуқурлиги – 12 минг 262 метр. Олимлар унинг чуқурлигини 14 минг метрга етказишни мўлжаллаган эди. Лекин кутилмаганда улар юқори даражадаги иссиқликка дуч келиб, қазиш ишларидан воз кечди. 12,2 минг километр чуқурлик тубида 2,7 миллиард ёшдаги жинслар жойлашган, уларнинг температураси эса Цельсий бўйича 180 даражага етади. Бу олимларнинг тахминидан икки баробар кучли бўлиб чиқди. Бундай ҳароратда қувурлар ва ускуналар деформацияга учрай бошлайди. Бу ерда ишлаган олимларнинг фикрича, жинслар бу ерда тошдан кўра пластикка ўхшаб қолган.

1992 йилда бу ерда қазиш ишлари бутунлай тўхтатилган ва ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Аммо у дунёдаги энг чуқур қудуқ бўлиб қолмоқда. Шундан бери қудуқлар қазиб келинади. Қатарда, Сахалинда қудуқлар қазилди. Аммо Кола қудуғи машҳурлик борасида барибир етакчи.

Бундай чуқурлар нега керак бўлиб қолди?
Бунинг бир қатор сабаблари бор. Аввало, ёнувчи қазилмалар ва металлар олиш. Юта штати, Солт Лейк Сити яқинидаги тоғларда жойлашган мис кони 100 йил мобайнида 1 200 метрга етган; кенглиги – 400 метр. Ҳозирда ишламайдиган Жанубий Африкадаги Кимберли олмос конининг чуқурлиги 215 метр бўлиб, одам томонидан ўйиб олинган энг чуқур ўралардан бири бўлиб қолмоқда.

Иккинчидан, инсонлар бундай чуқурларни фан туфайли қазийди. Кичик массали атом зарралари бўлмиш нейтринони топиш учун олимлар ускуналарини чуқур ер остига жойлаштиради. Нейтринонинг заиф сигналларини ер устида аниқлаш имкони йўқ. Мисол учун, Висконсин университети олимлари Жанубий қутбдаги Нейтрон расадхонасида тажрибаларини 4 километр чуқурликдаги ўта иссиқ сув туфайли ҳосил қилинган муз остида олиб борган.

Коладаги чуқур қудуқ ҳам илм-фан йўлида қазилган. Совет олимлари сайёранинг ер қобиғи қандай ҳосил бўлган, ўзгарган, ўрганиш истагида бўлган. Албатта, бунда ким кўпроқ ер остига кириб бориш пойгаси ҳам ўзига хос туртки берган.

1958 йилда америкаликлар Мексиканинг Тинч океани қирғоқларида Ер мантиясига етиб бориш учун қудуқ қазий бошлаган эди. Аммо АҚШ Конгресси 1966 йилда бу лойиҳани молиялаштиришни тўхтатиб қўйган. Америкалик олимлар 183 метрли чуқур қазий олган холос.

90 йилларда немис олимлари ҳам Баварияда 9,5 километрли чуқур қазиган. Улар сейсмик плиталар ва 315 даражадаги иссиқ ҳароратни аниқлаган. Уларнинг ишлари ҳам молиявий масала туфайли тўхтаб қолган.

Япония компанияси ҳам океан тубида қазилган энг чуқур қудуқлардан бири бўлган, аммо 2010 йили портлаш натижасида лойиҳа барбод бўлган.
Қудуқ қазиш пойгаси эса тўхтагани йўқ. Кимдир Кола қудуғидан-да чуқурроқ қудуқ қазишга муваффақ бўлармикин?

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Русларга «дўзах чуқури» нега керак бўлиб қолди?