21:00 / 01.03.2020
3 966

Идлибда уруш тарафдори бўлган Сергей Лавров

Идлибда уруш тарафдори бўлган Сергей Лавров
Фото: Google Photos
Эрдўғон эълон қилган муддат тугашига уч кун ҳам қолмади. Асосий жангга яқин қолди, деб ёзади The Rai Al Youm нашри.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сурия армиясини Идлиб вилоятидан олиб чиқиб кетилиши учун берган муддат тугаб бормоқда.

Афтидан, Башар Асаднинг қуролли кучлари бу пўписа ва Туркия ҳарбий кучларининг сафарбар қилинганига еталича эътибор бермаётганидан дарак. Боз устига, улар Идлиб тараф илгарилаб боришда давом этмоқда.

Шу кунгача Россия ва Туркия ўртасида Москва ва Анқарада беш маротаба учрашув бўлиб ўтди, кўриниб турибдики, томонлар ҳарбий тўқнашувнинг олдини олсиҳ борасида бирор келишувга эриша олмади. Бунинг устига, Эрдўғон 5 март куни Истанбулда Франция, Германия иштирокида ўтказиладиган учрашувга Путиннинг розилигини ололгани йўқ. Кремл матбуот котиби Песковнинг айтишича, Путин барча қуролли террорчи гуруҳларнинг «қуролсизлантирилишини» талаб қилмоқда.

Собиқ Сурия генерали Аҳмад Риҳалнинг таъкидлашича, Москвадаги музокараларда Туркия камситилган ва ғазаблантирилган. Генерал тафсилотларга тўхталмаган бўлса-да, рус тарафи 2018 йилда Сочи битими доирасида имзоланган шартномаларга Туркия амал қилмаётганини танқид қилган. Битимга мувофиқ, Туркия мухолифатчиларни террорчилардан ажратиши керак эди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Женевада БМТнинг инсон ҳуқуқлари кенгашида чиқишида дипломатик оҳангда гапирмади. У Москванинг Идлибда Сурия армиясини қўлламаслик таклифини рад этди, унинг фикрича, бундай ҳаракатлар инсон ҳуқуқларига зид ҳамда террорчиларга мағлубликдир. Туркияга ён беришни истамасдан, бу қадар агрессив чиқиш қилишдан мақсад нима бўлиши мумкин? Эрдўғон олдида икки йўл бор:

- турк армиясига Идлибга ҳужум қилиб, «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» террорчи ташкилоти бошчилигидаги гуруҳларни йўқ қилиш. Шунда Сочи битимларини бажарган бўлади;

- Сурия армиясига ҳужум қилиш ва бу билан Идлиб атрофидаги 18 тадан кам бўлмаган турк назорат пунктларидаги аскарлар ҳаётини хавф остида қолдириш. Бу эса жамоатчилигида Сурия ва Ливиядаги жанг майдонларида турк аскарларининг ҳалок бўлиши ортидан норозилик келириб чиқишига сабаб бўлади.

Эрдўғон собиқ президент, дўсти Абдуллоҳ Гулнинг маслаҳатига қулоқ ҳам солиб ўтирмаса керак. Абдуллоҳ Гул назарида, сиёсий ислом мағлубиятга учради, Туркия эса Сурия низосига аралашмагани маъқул. Лекин Эрдўғон тўқнашув тарафдори кўринади.

Россия Сурияда юзлаб аскар ва миллиардлаб долларларидан маҳрум бўлди. Кремл Сурияда қўлга киритган ғалабаларидан осонликча воз кечмаслиги аниқ. Воқеалар қандай ривожланади, кузатамиз.

Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Идлибда уруш тарафдори бўлган Сергей Лавров