17:30 / 04.04.2020
2 716

Дин Кунтц коронавирусни пандемиясини башорат қилганмиди?

Дин Кунтц коронавирусни пандемиясини башорат қилганмиди?
Дин Кунтц / Фото: David Livingston/Getty Images
Америкалик ёзувчи Дин Кунтц 1981 йилда «Зулмат кўзлари» (The Eyes of Darkness) номли асарини эълон қилган. Асарда тасвирланадиган ажал вирусининг айрим жиҳатлари ҳозирги коронавирус фожиаларида акс-садо бермоқда. Аммо у пандемияни башорат қилганмиди?

Коронавирус расман глобал пандемия сифатида тан олинди, лекин одамлар ўз ташвиш-хавотирларини турли фильм, китоблар ва воқеалар билан «тўйинтирмоқдалар», дея воқеаларни таҳлил қилади CNN.

Журналист Ҳармит Каурнинг қайд этишича, айрим асарлардаги афсонавий тасвирларнинг ҳозирги воқеаларга ўхшашлиги интернет фойдаланувчилар томонидан «коронавирус тарқалиши ёзувчилар томонидан башорат қилинган», дея ўйлашга сабаб бўлмоқда.

Бу кабиларнинг ёрқин мисоли «Зулмат кўзлари» асаридир. Twitterʼда кўпчилик фойдаланувчилар китобнинг айрим саҳифалари «скриншот» ларига таяниб, муаллиф коронавирусни 1981 йилда тасвирлаган, дейишмоқда.

Ройтерс нашри шу «скриншот» ларнинг камида 29 минг марта улашилганини ёзмоқда.

Бироқ асар — шунчаки фантастика.
«Зулмат кўзлари» асаридаги вирус одамлар томонидан яратилан қурол сифатида тасвирланади.
Ҳикоянинг «скриншот» қилинган бетида Домбей исмли образ хитойлик олимнинг «Уҳан — 400» номли биологик қуролни АҚШга олиб келгани ҳикоя қилади.

«Хитойлик олим Ли Чен АҚШга Хитойнинг энг янги ва муҳим биологик қуролини олиб кириш орқали ўн йилликда АҚШни енгди. Бу модда «Уҳан — 400» деб номланади, негаки унинг устида олиб борилган изланишлар Уҳан шаҳрининг шундоқ ташқарисидаги RDNA лабораториясида олиб борилади. Вирус битта одамдан 400га яқин одамгача юқиши мумкин» , — дейди Домбей асарда.

Бироқ эътибор бериш керак бўлган муҳим нуқта – бу асарнинг биринчи чоп этилишида «Уҳан — 400» деб номланган биологик қурол Россия ҳудудини назарда тутган ҳолда «Горки — 400» номи билан аталган эди. Асар 1989 йил иккинчи марта чоп этилганда унинг номи «Уҳан — 400» тарзида ўзгартирилади, деб ёзмоқда South China morning post.

Коронавируснинг Уҳанда биринчи тарқалгани рост, бироқ унинг қанақадир махфий режа асосида қилинган биологик қуролэканлиги ҳақидаги уйдирмалар тасдиқланмаган аккаунтлар орқали тарқатилган, холос.

Қолаверса, коронавируснинг биологик қурол бўлиши мумкинлиги ҳам ғарб, ҳам Хитой олимлари томонидан рад этилди.

Экспертлар ҳануз вируснинг аниқ келиб чиқиш манбаларини аниқлаш устида изланишмоқда. Бироқ коронавирус кўршапалаклар билан боғлиқ ва у одамларга юққунча мана шу воситачи мезбонларида яшаган, деган тахмин бор, холос. Бу худди 2003 йилда тарқалган SARS эпидемиясига ўхшайди.

Китобда эса вирус 100 фоизлик қирғин қуроли саналган.
Охирги бўлимда Домбей вирус билан зарарланган бирор одам тирик қолмаганини айтади:

«Уҳан – 400» нинг бошқа биологик қуролларга қараганда устун тарафлари кўп. Масалан, агар сиз вирус юқтирган одам билан контактда бўлсангиз, атиги тўрт соатдан сўнг, сиз ҳам унинг ташувчисига айланасиз. Бу жуда қисқа муддат. Вирусни юқтирганлар узоғи билан 24 соатда ўлади, кўпчиликда бу 12 соатда содир бўлмоқда. «Уҳан — 400» нинг ўлдириш тезлиги — 100 фоиз» .

Буларнинг бирортаси коронавирусга тегишли эмас.
Биринчидан, сўнгги изланишларга кўра, коронавирус инфекциясини юқтирганларда унинг симптомлари 5 кундан, кўпи билан 14 кунгача, яширин даврни бошдан кечиради.

Иккинчидан, коронавируснинг қирғин келтириши ҳеч қачон 100 фоиз кўрсаткичга етмайди. Коронавирус ўлимларга сабаб бўлаётган бўлиши мумкин, бироқ бу, асосан, кучсиз иммун тизимига эга ёки ёши катта одамларни ўз ичига олмоқда.

Расмийлар ўзларида бор маълумотларга таяниб коронавируснинг ўлим кўрсаткичини 3-4 фоиз атрофида баҳолашмоқда ва бу рақамнинг нолга тушишига ҳам умид қилишмоқда.

Ва шунинг учун ҳам Кунц, эҳтимол, кўпчилик диққатини торта оладиган ёзувчи бўлиши мумкин, бироқ у келажакни башорат қилиш қобилиятига эга эмас, деб хулоса қилса бўлади.

Маълумот учун, Дин Рай Кунц 1945 йилда туғилган америкалик ёзувчи. Унинг асарлари фантастика, сатира, қўрқув каби элементларни ўз ичига олади ва кўп асарлари New York Times бестселлерлари рўйхатига киритилган.
Дин Кунтцнинг асарлари шу пайтгача 450 миллион нусхадан кўпроқ сотилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дин Кунтц коронавирусни пандемиясини башорат қилганмиди?