date

Юқори тезликдаги Nexia-3 Matiz’га урилиб кафега кириб кетди

Юқори тезликдаги Nexia-3 Matiz’га урилиб кафега кириб кетди

Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси кўпчиликнинг эътиборини тортди. Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида Nexia-3 автомашинаси юқори тезликда ҳаракатланиб келиб, Matiz’га урилиши натижасида йўл четидаги кафега кириб кетган. Бу ҳақда шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, автоҳалокат 21 октябрь куни соат тахминан 15:30 ларда Феруза кўчасида содир бўлган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ёки оғир жароҳат олганлар йўқлиги қайд этилган.

Текширув жараёнида аниқланишича, Nexia-3 автомобилни бошқарган шахс воягa етмаган бола бўлиб, у машинани уйдан яширинча олиб чиққан. Ушбу ҳаракат натижасида нафақат икки автомобиль тўқнашган, балки транспорт воситаси йўлдан чиқиб кетиб, кафенинг олд қисмига ҳам зарар етказган.

Боланинг акаси воқеадан сўнг жамоатчиликка мурожаат қилиб, барчадан узр сўраган ва ҳодиса учун чуқур пушаймонлигини билдирган. Унинг сўзларига кўра, воқеа тасодифан содир бўлган ва у келгусида бундай ҳолат такрорланмаслиги учун барча чораларни кўришга ваъда берган.

Айни дамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ҳолат бўйича суриштирув ва экспертиза ишлари олиб борилмоқда.

ЙҲХБ мутахассислари хайдовчилар ва ёш авлодни яна бир бор эҳтиёт бўлишга, транспорт воситаларидан рухсатсиз фойдаланмасликка ва йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишга чақирмоқда. Бу фақат шахсий хавфсизлик эмас, балки атрофдагиларнинг ҳаёти учун ҳам жавобгарликдир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юқори тезликдаги Nexia-3 Matiz’га урилиб кафега кириб кетди