00:27 / 27.04.2020
7 355

АҚШлик шифокор коронавируснинг ноёб хусусиятларини маълум қилди

АҚШлик шифокор коронавируснинг ноёб хусусиятларини маълум қилди
Бутун дунё олимлари, тиббиёт соҳасидаги етакчи мутахассислар ҳозирда коронавирус пандемиясини юзага келтирган COVID-19 инфекциясининг таъсири, уни даволаш усуллари ҳақида фикр билдирмоқдалар. Касаллик энг кўп тарқалган мамлакатлардан бирида фаолият юритиб, кўплаб беморларни кузатган, даволаган шифокорнинг ҳам бу борадаги фикрлари эътиборга лойиқдир.

"АҚШда юзлаб беморларни даволаганимдан сўнг COVID-19 оғир вирусли ўпка яллиғланиши (пневмония) ёки ўткир ўпка респиратор дистресс-синдромига олиб келмайди. Ўпка буткул зарарланмаган бўлиб, сунъий шамоллатиш аппаратида ҳам нормал фаолият юритади. COVID-19 вируси ноёб таъсирга эга, бунда у қондаги гемоглобинга таъсир кўрсатади. Натижада оғир гипоксемия (яъни қонда кислород миқдори камайиб кетиши) ва полиорган етишмовчилиги юзага келади.

Ўткир ўпка респиратор дистресс-синдромини ўпкани сунъий вентиляцияси аппарати билан даволаш чоралари даволаш ўрнига ўпкани шикастланишига сабаб бўлади. Рентгенография ва компютер томографиясида инфильтрация вирусли пневмония эмас, балки кимёвий пневмонит сабабли келиб чиққани аниқланди. Вирус порфиринга боғлиқ бўлгани учун у эркакларда оғирроқ кечади, шунингдек диабети бор беморлар ва қарияларда оғир кечади.

Организмда гемоглобин қанча юқори бўлса, шунча яхши ҳисобаланди, шунинг учун болаларда касалликнинг хавфи кам. Вирус истеъмол қилинаётган сувда нитрат миқдорининг кўпайиши натижасида метгемоглобинемия касаллигининг ривожланиши ёки ис гази билан заҳарланишидек таъсир кўрсатади
", дейди АҚШда коронавирусдан юзлаб беморларни даволаган шифокор Hany Mahfouz.

Хулоса қилиб айтиладиган бўлса, COVID19 пневмония (ўпка яллиғланиши) ёки ўткир респиратор касаллик чақирмайди. Коронавирус гемоглобин билан боғланиб, темир ионини чиқаради. Натижада гемоглобин кислородни ўзида ушлаб туриш хусусиятини йўқотиб, организмдаги органларга ҳаво етиб бормайди.

Қон айланишида пайдо бўладиган қон ионлари шунчалик заҳарлики, у ўпкани кучли оксидлаш орқали зарар етказади. Компьютер-томографик текширувларда ҳамиша беморларда икки томонлама “хира ойна” типидаги патологик зичлашув кузатилади. Бу эса пневмония деб нотўғри талқин этилади. Беморларда темир моддасининг кўплиги ўз навбатида организмнинг темирга қарши курашишга бор ресурсларни сарф этишига олиб келади.

Коронавирусни даволашда қўлланилаётган малярияга қарши дори препаратлари, хусусан хлорохин, қонга малярия паразитларининг кириб келишидан ҳимоя қилади, лекин гемоглобин миқдорини оширишга хизмат қилмайди.

Америкалик олимнинг бу тахмини нима учун коронавирус туфайли ўлим ҳолатлари кўпаяётганини ва ўпканинг сунъий вентиляцияси нима учун катта самара бермаётганини тушунтириш мумкин. Аслида, ўпкани сунъий шамоллатиш бефойда ва ўпкага фақат зарар келтираётган бўлиши ҳам тахмин қилинмоқда.

Албатта, патогенезни аниқ тушуниш учун қўшимча тадқиқотлар олиб борилиши керак. Негаки, касалликни енгиш учун тўғри даволаш усуллари қўлланилиши талаб этилади. Касаллик аслида қандай кечишини билмай туриб, уни даволаш, табиийки, бефойда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШлик шифокор коронавируснинг ноёб хусусиятларини маълум қилди