date

Энди ерликлар ўзга сайёраликларни тинч қўймайди

Энди ерликлар ўзга сайёраликларни тинч қўймайди

Инсониятнинг асрлар давомидаги орзуси — коинотдаги бошқа ақлли мавжудотларни топиш йўлида яна бир қадам ташланди. Пенсилвания университети олимлари олиб борган сўнгги тадқиқотга кўра, радиотўлқинларга асосланган сунъий сигналлар орқали космосда янги ҳаёт шаклларини қидириш мумкинлиги илмий жиҳатдан тасдиқланди.
Тадқиқот ҳаммуаллифи, профессор Жозеф Лацио таъкидлашича, бугунги кунда олимлар инсоният томонидан ҳалигача амалда қўлланмаган энг кучли радио тўлқин сигналини коинотга йўлламоқда. Унинг фикрича, бу илмий ютуқ келажакда Ердан ташқарида мавжуд бўлиши эҳтимолдан холи бўлмаган цивилизацияларни ўрганишда ҳал қилувчи омилга айланиши мумкин.
Мутаҳассислар таъкидлашича, сигналнинг кучайиши ва унинг узоқ галактикаларга етиб бориши орқали инсон ақлига яқин бўлган бошқа цивилизацияларнинг эҳтимолий жавоблари олиниши мумкин. Шу орқали инсоният фақат астрономик кузатувлар ва телескопларга таяниш билан чекланиб қолмасдан, балки бевосита мулоқотга йўналтирилган йўлдан ҳам ҳаракат қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Энди ерликлар ўзга сайёраликларни тинч қўймайди