Биз нега кўп ҳиқичоқ тутамиз ва унинг асосий сабаблари

Биз нега кўп ҳиқичоқ тутамиз ва унинг асосий сабаблари
Қисқача

Ҳиқичоқ одатда қисқа муддатли ва безарар бўлса-да, унинг асосий сабаблари сигарета ва спиртли ичимликларни ортиқча истеъмол қилиш, газланган ичимликлар ва ўта аччиқ овқатлар, тез овқатланиш, кўп ҳаво ютиш, стресс ҳамда турли ҳиссий муаммолардир. Ундан халос бўлиш учун бир чой қошиқ қанд ёки асал ютиш, нафасни 10 сония ушлаб туриш, тиззаларни кўкракка тортиб бир неча дақиқа туриш, муздек сув ёки лимон шарбати ичиш каби усуллар қўлланади.

Ҳар бир инсон ҳаётида ҳиқичоқ ҳолатига дуч келган. Айрим ҳолларда у қисқа муддатли ва безарар кўринади, аммо у турли омиллар таъсирида пайдо бўлиши мумкин.

Ҳиқичоққа олиб келувчи асосий сабаблар қуйидагилар:

— Сигарета ва спиртли ичимликларни ортиқча миқдорда истеъмол қилиш;

— Газланган ичимликлар ва ўта аччиқ овқатларни қабул қилиш;

— Жуда тез овқатланиш;

— Ортиқча кулгу ёки баланд овозда гапириш;

— Шишадаги ичимликларни тўғридан-тўғри ичиш;

— Жуда кўп ҳаво ютиш;

— Жуда иссиқ ёки жуда совуқ суйуқликларни қабул қилиш;

— Стресс ва турли ҳиссий муаммолар.

Қисқа муддатли ҳиқичоқдан қутулиш усуллари эса турлича:

— Бир чoй қошиқ қанд ёки асални ютиб юбориш;

— Оч қоринга бир неча дон чинак (гвоздика) чайнаш;

— Нафасни 10 сония ушлаб туриш ва кейин аста-секин нафас олиш;

— Тиззаларингизни кўкрагингизга тортиб, қўлларингиз билан қучоқлаб, бир неча дақиқа шу ҳолатда туриш;

— Қулоқларни бармоқ билан ёпиб, сомонча орқали сув ичиш;

— Стулда ўтириб, қўллардан фойдаланмасдан сув ичишга уриниш;

— Бир чoй қошиқ тузни ютиб, кейин оз миқдорда сув ичиш (бунда хотиржам бўлиш керак);

— Ҳиқичоқларингизнинг давомийлигини кузатиш ва унинг олдидан йўталиш;

— Ҳиқичоқни жиддий қабул қилмай, бироз кутиш (баъзи ҳолларда у ўзи йўқолади);

— Қоғоз пакетда нафас олиш ва чиқариш;

— Тезда бир стакан муздек сув ичиш;

— Лимон шарбати қабул қилиш;

— Шифокор тавсияси билан бўйиндаги каротид венани массаж қилиш.

Мутахассислар таъкидлайдиларки, ҳиқичоқ қисқа муддатли бўлса, хавотирли ҳолат эмас. Аммо у узоқ давом этса, шифокор кўригидан ўтиш зарур. Чунки узоққа чўзилган ҳиқичоқ баъзан бошқа касалликларнинг белгиси бўлиши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар