Ўзбекистонда янги 2025/2026-ўқув йили қачондан бошланишига ойдинлик киритилди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғига кўра, мамлакатдаги олий таълим муассасалари ва академик лицейларда дарс жараёнларининг бошланиш санаси расман тасдиқланди.
Маълумотларга кўра, академик лицейларнинг барча босқич ўқувчилари ва университетлар ҳамда институтлардаги 1-босқич талабалари учун дарслар 2025 йил 3 сентябрдан бошланади. Шу билан бирга, олий таълим ташкилотларида 2-босқич ва ундан юқори курс талабалари учун дарслар 8 сентябрдан бошланиши белгиланди.
Таълим соҳаси масъуллари таъкидлашича, янги ўқув йилида биринчи босқичга қадам қўйган талабалар учун махсус дастурлар тайёрланган. Жумладан, “Кредит таълими тизимига кириш” ҳафталиги ва “Талабаликка бағишлов” тадбирлари ташкил этилади. Бу дастурлар ёшларни олийгоҳ ҳаёти билан яқиндан таништириш, уларнинг мустақил ўқиш ва изланиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.
Ҳафталик доирасида талабаларга кредит-модуль тизимининг мазмун-моҳияти, афзалликлари ва имкониятлари батафсил тушунтирилади. Шунингдек, танлов фанларини тўғри ва мақсадли танлаш масалалари юзасидан тавсиялар берилади. Талабалар академик ҳалоллик қоидалари, касбий ва шахсий ривожланиш йўллари ҳақида ҳам муҳим маълумотларга эга бўладилар.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар