“Garri Potter” режиссёри HBO ремейкини кескин танқид қилди

1 дақиқа ўқиш450
“Garri Potter” режиссёри HBO ремейкини кескин танқид қилди

“Garri Potter” ҳақидаги илк икки фильм муаллифи Крис Коламбус HBO томонидан суратга олинаётган янги сериал ҳақида ўз фикрини билдириб, уни танқид остига олди. The Hollywood Reporter'нинг ёзишича, режиссёр лойиҳанинг асл фильмлар такрори бўлиши мумкинлигидан норозилик билдирган.

Дастлаб Крис Коламбус ремейк ғоясини ижобий қарши олган, унингча, сериал сеҳр-жоду оламини янада кенгроқ очиб бериши мумкин эди. Аммо режиссёр янги Рубеус Ҳагрид образи учун олинган суратларни кўргач, фикри кескин ўзгарган. У суратларда Ҳагрид учун илгари яратилган эски либослардан фойдаланилганини кўриб, буни “deja vu” ҳолатига қиёслаб, бундай ёндашувдан фойда йўқлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, Коламбус янги Ҳагрид қиёфасини Ник Фрост ижро этаётганидан мамнунлигини яширмади. Бироқ у, бир томондан, янги сериални томоша қилишга қизиқаётганини айтса-да, иккинчи томондан, лойиҳанинг ижодий ёндашувида янгилик етишмаслигини танқид қилди.

Маълумот учун, “Garri Potter” оламининг қайта ишга туширилиши ҳақидаги гап-сўзлар илк бор 2023 йил баҳорида пайдо бўлган эди. Кейинчалик оператор Адриано Голдман сериалнинг илк мавсуми 8 қисмдан иборат бўлишини, бутун лойиҳа эса ўн йил давомида суратга олиниши кутилаётганини маълум қилган. Ушбу вақт ичида камида етти фасл тақдим этилиши режалаштирилган.

Сериал устида Ж.К. Роулинг, Франческо Гардинер, Нил Блер, Рут Кенли-Леттс ва Девид Хейман продюсер сифатида ишламоқда. Янги лойиҳада Гарри Поттер ролини Доминик Маклафлин ижро этади. Арабелла Стентон Гермиона Гренгер, Аластер Стоут эса Рон Уизли образида намоён бўлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?