34 йиллик Мустақиллик байрамига бағишланган асосий тадбирлар бошланмоқда

1 дақиқа ўқиш4.8K
34 йиллик Мустақиллик байрамига бағишланган асосий тадбирлар бошланмоқда

Бугун мамлакатимизда улуғ ва қутлуғ сана — Мустақиллик байрамига бағишланган асосий маросимлар ўтказилади. Тантаналар давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирокида юртимиз тарихида муҳим аҳамиятга эга рамзий жойларда старт олади.

Аввало, Президентимиз анъанага кўра Шаҳидлар хотираси хиёбонида бўлиб, мустабид тузум қурбонларини ёдга олади ҳамда улар хотирасига эҳтиром билан чуқур ҳурмат изҳор қилади. Шунингдек, “Янги Ўзбекистон” боғида барпо этилган Мустақиллик монументи пойдеворига гулчамбар қўйиш маросими ҳам амалга оширилади. Бу ўтмишга ҳурмат ва келажакка ишонч рамзи сифатида алоҳида маънога эга.

Куннинг иккинчи ярмида байрам тадбирлари янада кенг кўламда давом этади. Хусусан, кечқурун мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган бош тантана бўлиб ўтади. Унда Президент Шавкат Мирзиёев халқимизга самимий табрик сўзлари билан мурожаат қилиши ва барча юртдошларимизни улуғ айём билан қутлашини кутмоқдамиз.

Мазкур маросимлар, шубҳасиз, нафақат халқимизда юксак руҳий кўтаринкилик уйғотади, балки мустақиллик қадриятларини янада асраб-авайлаш ва унинг моҳиятини кенг ёритишга хизмат қилади. Бугунги кун юртимиз тарихида яна бир ёрқин саҳифа сифатида ёдда қолиши аниқ.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?