Сўнгги йилларда АҚШда ёз жуда иссиқ бўляпти. Иссиқ тўлқинлар одамлар саломатлигига хавф туғдиряпти. Шифокорлар ҳар ёзда иссиқлик урган болалар ва кексаларни қабул қилишмоқда. Кондиционер эса ҳаётни сақлаб қолувчи воситага айланмоқда.
Аммо миллионлаб америкаликлар уни ишлата олмайди. 2020-йилда 34 миллионга яқин хонадон электр учун тўлов қила олмаган. Кўплар электр тўлаши учун озиқ-овқат ёки дори харажатларини қисқартиришга мажбур бўлган.
Паст даромадли оилалар энг кўп қийналмоқда. Улар даромадининг ўн фоизини энергияга сарфлайди, бу ўртача кўрсаткичдан анча юқори. Шунинг учун кўплар кондиционерни фақат энг зарур пайтда ёқади.
АҚШ Конгресси томонидан 1981-йилда ташкил этилган “Low Income Home Energy Assistance Program” (Liheap) йиллик 4,1 миллиард доллар билан миллионлаб паст даромадли оилаларга ёрдам бериб келаётган эди. Бироқ 2025-йилда дастур ходимлари қисқартирилди ва маъмурият уни бутунлай тугатиш режаларини эълон қилди. Мутахассислар бундай қарор юз минглаб оилалар ҳаёти учун хавф туғдиришини айтмоқда.
Иқлим ўзгариши туфайли иссиқ тўлқинлар янада кучайиши кутилмоқда. Шу сабабли энергияга кириш имконияти – одамлар ҳаёти учун тобора муҳим бўлиб қолмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар