
Синовлар Долхаузи университетининг вакцинология марказида ўтказилади.
Канада соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши вакцинани дастлабки синовдан ўтказишни маъқуллади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Жастин Трюдо маълум қилди, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.
"Канада соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши салоҳиятли вакцинани дастлабки синовдан ўтказишни маъқуллади", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, синовлар Долхаузи университетининг вакцинология марказида ўтказилади.
"Агар синовлар муваффақиятли ўтса, вакцинани ишлаб чиқарамиз ва мамлакатимизга тарқатамиз", - деб таъкидлади у.
Канадада бугунги кунда коронавирусга чалинганлар сони 75 мингдан ошган, 5,5 мингдан ортиқ киши вафот этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар