ФҚБ собиқ раҳбарига АҚШ президентига таҳдид қилганликдa айб қўйилди

ФҚБ собиқ раҳбарига АҚШ президентига таҳдид қилганликдa айб қўйилди
Қисқача

Шимолий Каролинадаги катта ҳакамлар ҳайъати ФҚБ собиқ директори Жеймс Комига АҚШ президентига таҳдид қилганликда айб қўйди. Унга 2025 йилда ижтимоий тармоқда жойлаган сурати орқали яширин маънодаги чақириқ қилишда айбланмоқда. Коми ўз айбини рад этиб, суд тизими холис қарор чиқаришини кутаётганини билдирди. Мутахассислар айбловни исботлашнинг қийинлигини таъкидламоқда.

Шимолий Каролина шарқий округидаги катта ҳакамлар ҳайъати ФҚБ собиқ директори Жеймс Комига нисбатан айбловни тасдиқлади.

CNN маълумотига кўра, унга АҚШ президентига таҳдид қилганлик бўйича айб қўйилган. Айбловга сабаб бўлган ҳолат Комининг 2025 йил май ойида ижтимоий тармоқда жойлаган сурати билан боғлиқ.

Суратда чиғоноқлар орқали “8647” рақами тасвирланган бўлиб, тергов уни яширин маънодаги чақириқ деб баҳоламоқда.

Талқинларга кўра, “86” — “йўқ қилиш”, “47” эса АҚШнинг 47 президенти Дональд Трампни англатиши мумкин.

Жеймс Коми ўз айбини рад этиб, федерал суд тизими холис қарор чиқаришига ишонаётганини билдирди.

Мутахассислар фикрича, айблов томони ушбу тасвир қасддан суиқасдга чақириқ сифатида жойланганини исботлаши осон бўлмайди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар