date

Германияда жосусликда гумон қилинган шахс ушланди

Германияда жосусликда гумон қилинган шахс ушланди

Германияда Россия манфаатлари йўлида жосуслик ва қўпорувчилик фаолиятига алоқадорликда гумон қилинаётган Қозоғистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 28 апрель куни ҳибсга олинган 47 ёшли эркак Германияда мудофаа тизимига оид маълумотларни тўплаб, ташқи алоқаларга узатиб келганликда гумон қилинмоқда.

Прокуратура версиясига кўра, у 2025 йил май ойигача Россия махсус хизматларига муҳим объектлар ҳақидаги маълумотларни етказган. Жумладан, Берлиндаги ҳукумат бинолари, автомагистралларда ҳаракатланаётган ҳарбий колонналар ҳамда расмий шахсларнинг хизмат автомобиллари суратлари юборилган.

Тергов жараёнида унинг смартфони текширилганда, кўплаб фото ва маълумотлар аниқланган. Гарчи у асосан очиқ манбалардаги объектларни суратга олган бўлса-да, расмийлар буни НАТОга аъзо давлат ҳудудида ҳарбий маълумот йиғиш сифатида баҳоламоқда.

Шунингдек, гумонланувчи Германияда эҳтимолий қўпорувчилик ҳаракатлари учун одам ёллашга урингани ва “ҳар қандай топшириққа тайёрлигини” билдиргани ҳам маълум қилинган.

Ҳозирда у суд қарорини кутмоқда. Тергов органлари эса иш юзасидан батафсил текширувни давом эттирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Германияда жосусликда гумон қилинган шахс ушланди