17:00 / 23.05.2020
2 040

Билл Клинтон детектив роман ёзади

Билл Клинтон детектив роман ёзади
Фото: Twitter
АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон ва америкалик ёзувчи Жеймс Паттерсон биргаликда иккинчи китоб ёзишлари ҳақида маълум қилишди. Бу сафар китобда АҚШ президентининг қизи ўғирланиб кетилиши ҳақида гап боради.

Клинтон Жеймс Паттерсон билан ҳаммуаллифликда “Президент қизи” (The President's Daughter) деб аталган детектив роман ёзади. Бу ҳақда Publishers Weekly нашри хабар берди.

Китобдаги воқеалар президент қизининг ўғирланиши билан боғлиқ бўлади. Роман 2021 йил июнда нашр этилиши режалаштирилмоқда. У бир вақтнинг ўзида ҳам китоб шаклида, ҳам аудио ва электрон шаклда нашр этилади.

73 ёшли Клинтон ва ёзувчи Паттерсоннинг биргаликда ёзган илк романи “Президент ғойиб бўлди” (The President is Missing) 2018 йилда Alfred A. Knopf ва Hachette нашриётида чоп этилган ва бутун дунё бўйлаб 3,2 млн донадан кўпроқ сотилган. Уларнинг янги романи ҳам айнан шу нашриётда чоп этилади.

Биринчи китобимиз катта қизиқиш билан қабул қилинганини кўриш ёқимли бўлганди ва мен “Президент қизи” китобхонлар қўлига тушишини жуда истайман – улар афсус қилмайдилар”, деб таъкидлаб ўтган Жеймс Паттерсон.

АҚШнинг 42-президенти Билл Клинтон истеъфога кетгач, бир нечта илмий-оммабоп ва хотира асарлари ҳамда бир дона бадиий асар ёзган. Унинг илк китоби - “Менинг ҳаётим” деб номланган автобиография ва биринчи бадиий романи - “Президент ғойиб бўлди” асари бетселлерларга айланган.

Ёзувчи Жеймс Паттерсон детектив ва триллер жанрида 130дан кўпроқ асар ёзган. Унинг биринчи романи “Ўргимчак келди” (Along Came a Spider) деб аталиб, 1993 йил январда нашр этилган ва суд психологи ҳақидаги асарлар сериясини бошлаб берган. Паттерсон дунёдаги энг катта ҳақ олувчи ёзувчилардан бири ҳисобланади. У 2019 йилда 70 млн доллар ишлаб топган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Билл Клинтон детектив роман ёзади