date

Грилишнинг сўзлари: “Эвертон”даги ғалаба ва янги саҳифа бошланди

Грилишнинг сўзлари: “Эвертон”даги ғалаба ва янги саҳифа бошланди

АПЛнинг 2-турида “Эвертон” ўз майдонида “Брайтон”га қарши муҳим учрашувда майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Бу баҳс нафақат натижа, балки клуб учун тарихий аҳамиятга эга кун сифатида ҳам ёдда қолди – янги стадионнинг расмий очилиши айнан шу куни бўлиб ўтди.

Беллашув қаҳрамонларидан бири “Манчестер Сити”дан ижара асосида тўп суриб келаётган Жек Грилиш бўлди. У икки голли узатма муаллифи сифатида жамоа ғалабасига катта ҳисса қўшди.

“Биз ўйин олдидан мухлислар учун ҳақиқий томоша намойиш қилишни мақсад қилгандик. Бугун эса клуб учун тарихий кун – янги стадион эшикларини очди. Барча нарса аъло даражада ўтди ва ғалабани мухлисларга бағишлаймиз”, — деди Грилиш учрашувдан кейинги фикрларида.

У ўз ассистлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди:
“Мен учун голли узатма бериш ҳам гол уриш билан баробар аҳамиятга эга. Футболда гол катта аҳамиятга эга, аммо Кевин де Брюйне билан бирга ўйнаган пайтларимда кўп сабоқ олганман. Ассист — шеригингга имконият яратиб бериш ҳисси — бу алоҳида завқ. Менинг мақсадим — жамоага кўпроқ ёрдам бериш. Умид қиламанки, олдинда яна кўп гол ва узатмалар бўлади”.

Грилиш шунингдек, майдондаги ҳолати ҳақида ҳам қўшимча қилди:
“Бугун ўзимни эркин ҳис қилдим. Майдонда хавфли вазиятларга киришиш ва ижодкорлик қилиш имкониятига эга бўлдим. Жамоамизнинг ўйинидан ҳам, шахсий ҳаракатларимдан ҳам хурсандман. Охирги марта 90 дақиқа тўлиқ ўйнаганимга тахминан 4–5 ой бўлганди. Ҳозирча энг яхши формамда эмасман, аммо келгусида янада кучлироқ бўлишни хоҳлайман. Бу стадионда ва шу жамоа билан ўйнаш мен учун катта шараф ва завқ”.

Шу тариқа, “Эвертон”нинг янги стадионида қайд этилган ғалаба нафақат мухлислар учун, балки Грилишнинг шахсий карьераси учун ҳам янги саҳифа сифатида тарихда қолиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Грилишнинг сўзлари: “Эвертон”даги ғалаба ва янги саҳифа бошланди