date

Вэнснинг сўзлари: Россия Трамп орқали Украина бўйича ён берди

Вэнснинг сўзлари: Россия Трамп орқали Украина бўйича ён берди

Украинадаги 3,5 йилдан буён давом этаётган можаро жараёнида илк бор Россия томони АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятига жиддий ён беришга тайёрлигини билдиргани ҳақида мамлакат вице-президенти Ж.Д. Вэнс маълум қилди. Унинг таъкидлашича, бу жараён можарони тугатиш йўлида муҳим бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин.

Вэнснинг фикрича, Москва бир қатор асосий масалаларда мослашувчанлик кўрсата бошлаган:
— Улар урушни тўхтатиш учун зарур бўлган шартлар ҳақида гапира бошлашди.
— Россия барча талабларни қабул қилди, деб бўлмайди. Аммо улар Украина урушдан кейин ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиши ва Киевда қўғирчоқ ҳукумат ўрнатилмаслигини тан олишди. Бу эса аввалги йирик талаблардан бири эди.

Шу билан бирга, Вэнс Россиянинг ўт очишни тўхтатишга шошилмаслигини айтиб, бу қарорга турли мураккаб омиллар сабаб бўлаётганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, агар Вашингтон Россия ҳаракатларини тўлиқ назорат қила олганида, можаро етти ой олдиноқ якун топган бўларди.

АҚШ вице-президенти қўшимча қилиб:
— Украиналиклар ўз давлатлари ҳудудий чегараларини фақат ўзлари белгилайди.
— Инсоният тарихидаги барча йирик урушлар ва можаролар охир-оқибат музокаралар орқали якунланган.
— Вашингтон Россияга нисбатан янги санкциялар жорий этиш имкониятини истисно қилмайди, лекин бу жараёнда изчилликка амал қилади.
— АҚШ можаро “бир кечада” тугашига ишонмайди, аммо олти ойдан кечиктирмай тинчлик ўрнатилишига умид қилмоқда.

Вэнснинг таъкидлашича, Украина бўйича ҳал қилиниши шарт бўлган икки асосий масала бор: ҳудудий масалалар ва хавфсизлик кафолатлари. Россия эса Киев учун хавфсизлик кафолатларига оид музокараларда иштирок этишга тайёрлигини билдирган.

Шу билан бирга, АҚШ ҳозирча Украинага қўшин юбориш нияти йўқ, аммо хавфсизлик кафолатлари бўйича фаол ролни сақлаб қолишда давом этади.

Муттахассислар бу ёндашувни тарихий жараён сифатида баҳолаб, у яқин келажакда можаронинг сиёсий ҳал этилиши учун йўл очиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Вэнснинг сўзлари: Россия Трамп орқали Украина бўйича ён берди