Катта футбол дунёси яна бир қизиқарли мавзуда суҳбатга гувоҳ бўлди. Каталониянинг машҳур клуби «Барселона» сафида ёрқин ўйини билан танилган испаниялик ярим ҳимоячи Педри ўз фикрича «мукаммал футболчи» қандай бўлиши кераклиги ҳақида тўлиқ баён қилди.
Маълумки, Педри 2025 йилда «Олтин тўп»га номзодлар рўйхатига киритилди. Бу унга нисбатан биринчи эътибор эмас, чунки у 2021 йилда ҳам ушбу нуфузли рўйхатга кирган эди. Шунда футболчи атиги 18 ёшда бўлиб, жаҳон футболида катта ваъда этилган ёш истеъдод сифатида кўрилган.
France Football мухлисларга номзодларни янада яқиндан таништириш мақсадида қизиқарли услубни танлади. Унга кўра, Педридан ҳеч қандай чекловсиз идеал футболчининг қиёфасини яратиш сўралди. Ёш ярим ҳимоячи эса бу синовни катта қизиқиш билан қабул қилди ва ўз танловларини бирма-бир ошкор этди.
– Ўнг оёқ: «Мен учун бу ерда Неймар. Унинг тўп билан ишлаши ва зарба бериш маҳорати ноёб».
– Чап оёқ: «Бу, албатта, Лео [Месси]. Бунда хатога ўрин йўқ».
– Пас бериш маҳорати: «Хави – у бу соҳада ҳақиқий устоз».
– Зарба бериш қуввати: «Криштиану Роналду».
– Дриблинг: «Юқорида Неймарни айтдим, энди эса Ламинни танлайман».
– Ҳимоя маҳорати: «Ҳеч шубҳасиз, бу Пуйол».
– Иккинчи қаватдаги ўйин: «Роналду».
– Тезлик: «Бу борада Нико Уильямсни кўраман».
– Интеллект ва ўйин тафаккури: «Иньеста».
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар