14:10 / 03.06.2020
5 615

Ер юзида олтинчи оммавий қирилиш жараёни бошланган. Бу қанчалик хавфли?

Ер юзида олтинчи оммавий қирилиш жараёни бошланган. Бу қанчалик хавфли?
Олимларнинг таъкидлашича, Ер юзида олтинчи оммавий қирилиш жараёни бошланган.
«Proceedings of the National Academy of Sciences» (PNAS) нашри маълумотларига кўра, сўнгги бир неча ўн йилликларда биологик хилма хилликнинг камайиш суръати тезлашган.

Турларнинг йўқ бўлиб кетиши табиий жараён, аммо бугунги кунда бу мисли кўрилмаган даражада тез суръатларда содир бўлмоқда. Шубҳасиз, бунинг сабаби инсон таъсири деб ҳисобаланилади.

Таҳлилларга қараганда, 2001 йилдан 2014 йилгача 173 тур бутунлай йўқ бўлиб кетган, бу эса кутилганидан 25 баравар кўпдир. Сўнгги асрда бўлса умуртқали ҳайвонларнинг 400 дан ортиқ турлари нобуд бўлди. Олимларнинг қайд этишларича, табиий эволюция жараёнида бу ҳолат тахминан 10 минг йил давом этади.

Олиб борилган кузатувлар давомида тадқиқотчилар 29,400 қуруқлик яшовчиларнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилишди ва уларнинг 515 (1,7%) бутунлай йўқ бўлиб кетиш хавфи остидалигини, тропик ва субтропик минтақалар эса энг заиф ҳудудлар эканлигини аниқлашди. Таъкидланишича, ҳар бир турнинг атиги 1000 дан ортиқ вакили сақланиб қолган бўлиб, келгуси 20 йил уларнинг тақдирини ҳал қилиши мумкин.

Олимлар йўқолиб кетиш жараёни худди "домино" принципи каби содир бўлишидан хавотирланишмоқда. Бунда битта турнинг йўқ бўлиб кетиши унга боғлиқ бўлган бошқа турнинг ҳам нобуд бўлишига сабаб бўлади.

Маълумки, Ер тарихида бешта оммавий қирилишлар ҳодисаси кузатилган ва уларнинг ҳар бирида 70 фоиздан 95 фоизгача бўлган ўсимлик турлари, ҳайвонлар ва микроорганизмлар йўқ бўлиб кетган. Ушбу жараёнларнинг охиргиси 66 миллион йил аввал юз бериб, динозаврларнинг оммавий қирилиб кетишига сабаб бўлган.

Буларнинг барчаси атроф-муҳитнинг фалокатли ўзгаришлари, жумладан, глобал вулқон отилиши ёки Ерга астероид тушиши билан боғлиқ бўлган. Тўғри, ушбу ҳодисалардан кейин ҳаёт тикланган, аммо бунга миллионлаб йиллар сарфланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ер юзида олтинчи оммавий қирилиш жараёни бошланган. Бу қанчалик хавфли?