Ўзбекистонда онлайн хавфсизлик муаммолари тобора янги қиёфа касб этмоқда. Киберхавфсизлик маркази сўнгги кунларда фуқаролар орасида кенг тарқалаётган хатарли ҳолат ҳақида огоҳлантириш берди. Маълум қилинишича, айрим шахслар Telegram орқали “паст фоизли кредит” таклиф қиладиган ботларни ишга солиб, одамларни алдаш йўлидан бормоқда, деб хабар берди киберхавфсизлик идораси.
Бундай ботлар аввалига жозибали таклифларни тақдим қилади. Одамлар арзон кредитга ишониб, шахсий маълумотларини тақдим эта бошлайдилар. Улардан паспорт рақамлари, банк карталари реквизитлари ва ҳатто кредит шартномаларига оид маълумотлар талаб қилинади. Шу орқали фирибгарлар одамларнинг энг муҳим ва махфий маълумотларини қўлга киритиш имкониятига эга бўладилар.
Сохта "тасдиқланган кредит" ва яширин тўловлар
Фирибгарлик схемаси шу билан тўхтамайди. Жабрланувчиларга “кредитингиз тасдиқланди” деган сохта хабар йўлланади. Аммо унинг давоми янада хавфли: улардан махсус ҳисоб рақамига “комиссия” деб номланган маблағ ўтказиш талаб қилинади. Аслида бу ҳеч қандай қонуний тўлов эмас, балки фирибгарлар томонидан одамларнинг ишончидан фойдаланиб пул ундириш йўлидир.
Мутаҳассисларнинг таъкидлашича, бундай хужжатлар ҳеч қандай юридик кучга эга эмас. Улар расмий банклар ёки лицензияланган молия институтлари билан мутлақо боғлиқ эмас. Шунинг учун аҳолига огоҳ бўлиб, ҳар қандай “осон кредит” таклифларига ишонмаслик тавсия этилмоқда.
Мутахассислардан тавсия ва огоҳлантириш
Экспертлар фуқароларга ҳар доим расмий молия ташкилотлари билан ишлашни маслаҳат бермоқда. Агар қандайдир кредит ёки молиявий хизмат жуда ҳам “осон” ва “арзон” кўринишида тақдим этилса, у ҳолда бу энг катта хавф белгиси ҳисобланади. Шунингдек, шахсий маълумотларни ҳеч қачон ноанъанавий платформаларга тақдим этмаслик лозим.
Киберхавфсизлик маркази аҳолини эҳтиёт бўлишга чақирди. Чунки бундай схемаларнинг асосий қурбонлари оддий одамлар бўлиб, уларнинг орзу ва ишончидан фирибгарлар ўз манфаати учун фойдаланмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!