Ҳудудларда фуқароларни хорижий давлатларга ишга юбориш билан боғлиқ янги фирибгарлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳолатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор чоралар орқали фош этилди, деб маълум қилди Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент.
Маълумотларга кўра, Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган махсус тадбир давомида фуқаро Б.Б. фирибгарлик ҳаракатларини амалга оширган ҳолда қўлга олинган. У фуқаро М.Х.нинг ишончига кириб, уни гўё 28 000 АҚШ доллари эвазига Мексика орқали АҚШга ишга жойлаштиришини ваъда қилган. Шу йўл билан у жабрланувчидан 4 500 АҚШ долларини олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шунингдек, Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ҳамкорлигида Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда яна бир ҳолат қайд этилди. “Ҳ.Д.” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ж.Д. фуқаро Ғ.А.нинг ишончига кириб, уни Болгарияга ишга юбориши учун виза расмийлаштириб беришига ваъда қилган. Шу асосда у фуқародан 1 000 АҚШ долларини олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқароларни эҳтиёткор бўлишга, ноқонуний йўллар билан ишга юбориш таклифларига ишонмасликка чақирмоқда.
ушбу матнни тўлиқ ва сўзма сўз (буквальный) рус, инглиз, турк тилларига таржима қилиб бер
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар