date

Бухорода “Ўзбек нони уйи” сайёҳлар учун эшик очди

Бухорода “Ўзбек нони уйи” сайёҳлар учун эшик очди

Бухоро вилоятида миллий қадриятлар ва анъанавий ошхона маданиятини кенг тарғиб қилишга хизмат қиладиган яна бир маданий маскан очилди. Жондор туманидаги Ушот сайёҳлик қишлоғида “Ўзбек нони уйи” ўз фаолиятини бошлади, деб хабар берди маҳаллий туризм ташкилотчилари.
“Ўзбек нони уйи”нинг асосий вазифаси — сайёҳлар орасида миллий нон пишириш анъаналарини намойиш қилиш, юртимизга хос меҳмондўстлик маданиятини янада кенг ёйишдан иборат. Бу ерга ташриф буюрган меҳмонлар нафақат турли хил нон турларининг тайёрланиш жараёнини кўришлари, балки ўзлари ҳам амалда иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.
Ташриф буюрувчилар қадимий тандирларда нон ёпиш жараёнига гувоҳ бўлиб, усталардан миллий нон турлари ва уларнинг тарихи ҳақида маълумот олишлари мумкин. Шу билан бирга, “Ўзбек нони уйи” маҳаллий аҳолининг меҳмондўстлигини ҳис этиш, миллий маданий меросга яқиндан ошно бўлиш учун ҳам қулай майдон яратади.
ушбу матнни тўлиқ ва сўзма сўз (буквальный) рус, инглиз, турк тилларига таржима қилиб бер
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бухорода “Ўзбек нони уйи” сайёҳлар учун эшик очди