date

22-августда кутилаётган об-ҳаво прогнози

22-августда кутилаётган об-ҳаво прогнози

Тошкент шаҳрида об-ҳаво прогнозига кўра, осмон бироз қора булутлар билан қопланиши мумкин, аммо ҳеч қандай ёмғир ёки бошқа турдаги ёғингарчилик рўй бериши эҳтимол қилинмаяпти. Шамол шарқ йўналишидан секундига 3–8 метр тезликда эсиши тахмин қилинмоқда. Ҳарорат тунги соатларда 20–22 даража атрофида бўлса, кундузи ҳаво 35–37 даражагача қизийди.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳам осмон нисбатан очиқ бўлади. Лекин бу ҳудудларда шамолнинг шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол бўлиши кутилмоқда. Айрим жойларда шамол 15–20 метргача кучайиши ва қум-тўзон кўтарилиши мумкин. Тунги ҳарорат 17–22 даража, кундузи эса 31–36 даражагача кўтарилиши мумкин.
Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида ҳам ҳаво очиқ бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик эҳтимоли йўқ. Аммо шамол шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсиши, айрим нуқталарда 13–18 метргача кучайиши ва чанг-тўзон кўтариши мумкин. Бу ҳудудларда кечаси 17–22 даража, кундузи эса 35–40 даражагача иссиқ кузатилади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ҳамда Самарқанд вилоятларида об-ҳаво айрим жойларда ўзгарувчан бўлади лекин ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсиши, айрим нуқталарда эса 13–18 метргача кучайиши мумкин. Шу сабабли чанг ва тўзон кўтарилиши эҳтимолдан холи эмас. Ҳарорат тунги пайтда 17–22 даража, кундузи эса 32–37 даража оралиғида бўлиши кутилмоқда.
Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво нисбатан очиқ бўлади. Ёмғир ёғиши кутилмаяпти. Шамол шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол бўлиши, баъзан 13–18 метргача кучайиши ва чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат тунги пайтда 18–23 даража, кундузи эса 35–40 даражага етиши мумкин.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам об-ҳаво нисбатан очиқ бўлиши тахмин қилинмоқда. Айрим жойларда ҳаво ўзгарувчан бўлиши мумкин, аммо ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан секундига 5–10 метр тезликда шамоллаши айтилмоқда. Ҳарорат кечаси 16–21 даража атрофида, кундузи эса 32–37 даража бўлиши эҳтимол қилинмоқда.
Республикадаги тоғли ҳудудларда ҳам ҳаво бироз булутли ва мусаффо бўлиши мумкин. Ёмғир ёғиши кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол есиши, айрим ерларда эса 13–18 метргача кучайиши эҳтимол қилинмоқда. Ҳарорат тунги пайтда 12–17 даража бўлса, кундузи 25–30 даражани ташкил этади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 22-августда кутилаётган об-ҳаво прогнози