date

Тошкент вилоятида “Матиз” ҳайдовчиси итни босиб кетди

Тошкент вилоятида “Матиз” ҳайдовчиси итни босиб кетди

Тошкент вилоятида содир бўлган нохуш ҳолат жамоатчилик эътиборини тортди. Янгийўл шаҳри ҳудудида ҳайвонга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумот тарқатди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзувда “Матиз” русумли енгил автомобил ҳайдовчиси йўл четида ётган ит устидан ҳеч қандай уринишсиз автомашинаси билан ўтиб кетгани аниқ кўрилади. Видеода ҳайдовчи на тўхташга, на ҳайвондан четлаб ўтишга ҳаракат қилгани кузатилмайди. Бу ҳолат кўплаб фуқароларнинг кескин норозилигига сабаб бўлди.
Ҳодиса юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари текширув ўтказди. Маълум бўлишича, ҳайдовчи — 1970 йилда туғилган фуқаро С.М. экан. У Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасига асосан жавобгарликка тортилди ва унга нисбатан қонун доирасида жазо белгиланди.
Шу билан бирга, расмий маълумотларда таъкидланишича, агар ҳайвонларга нисбатан бундай шафқатсиз ҳаракатлар яна содир этилса, бу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 202(1)-моддаси доирасида кўриб чиқилади. Унга кўра, бу каби оғир ҳуқуқбузарликлар учун БҲМнинг 50 бараваригача жарима ёки олти ойгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида “Матиз” ҳайдовчиси итни босиб кетди