16:00 / 19.10.2020
3 262

«Енгил касалликнинг оғир асоратлари»: Коронавирусни ўрганган бразилиялик олимлардан жиддий баёнот

«Енгил касалликнинг оғир асоратлари»: Коронавирусни ўрганган бразилиялик олимлардан жиддий баёнот
Фото: «Infox»
Коронавирус (COVID-19) беморларида келгусида Альцгеймер, Паркинсон ва шизофрения каби касалликларга дучор бўлиш хавфи кескин ошиб кетади. Бразилиялик олимларнинг «medRxiv»да эълон қилинган мақоласида шундай хулосага келинган.

Сан-Паулу университети, Рио-де-Жанейро университети, Бразилия биология фанлари миллий лабораториясининг 60 дан ортиқ олимлари тадқиқот ўтказган.

Бу шу пайтгача кам тилга олинган мавзу. Тадқиқотчиларга кўра, коронавирус бош мия қобиғидаги нейронларни ҳалок этади. Ҳатто ковиднинг енгил формасига йўлиққанларда ҳам. Ва катта эҳтимол билан касалликни симптомларсиз ўтказиб юборганларда.

Бош мияда нейронлар нобуд бўлишининг сабаби қоннинг кислород билан етарлича таъминланмаслигидир. Бу эса мия учун зарарли.
Коронавирусни оғир формада ўтказувчилар учун бу одатий ҳол. Медиклар бундай эффектни илгари ҳам қайд этишган.

Бразилиялик олимлар COVID-19 енгил кечган каттагина гуруҳ беморларини ўрганишди. Таъкидланишича, коронавирус нейронларни таъминловчи ва ўзаро боғланишига хизмат қилувчи ҳужайралар — астроцитларга шикаст етказади. Астроцитлар шикастланиши маълум кўламга етгач, бош мия қобиғида ўзгаришлар бошланиб, айрим соҳаларида атрофия (ҳужайраларнинг ўлиши) жараёни бошланишигача олиб келади.

Олимлар кузатган гуруҳда бош миянинг кайфият ўзгаришига жавоб берувчи соҳасида атрофиянинг хавфли симптомлари кузатилган.

Айрим беморларда бу симптомлар коронавируснинг енгил формасидан қутулганларидан бир неча ой ўтиб ҳам қайд этилган. Энг кўп кузатилган симптомлар — мунтазам бош оғриғи, хотиранинг сусайиши, уйқучанлик, ҳид ва таъм билишнинг йўқолиши. Айрим беморларда эса илгари кузатилмаган судирги юз берган.

Тадқиқот муаллифларига кўра, коронавирусни енгил ўтказган беморларда ушбу симптомларнинг аён бўлиши жиддий ташвишланиш учун етарли. Ваҳоланки, аксарият беморлар COVID-19ни шундай ўтказиб юборишяпти ва вирусдан осон қутулдим, деб ўйлашади. Бош мия соҳаларидаги атрофия хавфли касалликларга замин яратиши мумкин — Альцгеймер, Паркинсон ва ҳатто шизофрениягача, таъкидлашган бразилиялик олимлар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Енгил касалликнинг оғир асоратлари»: Коронавирусни ўрганган бразилиялик олимлардан жиддий баёнот