date

Эрон президенти маошини мактаб қурилишига сарфлади

Эрон президенти маошини мактаб қурилишига сарфлади

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён ўз ойлик маошини мамлакатдаги мактаблар қурилиши учун хайрия қилди. Бу ҳақда Мактабларни таъмирлаш, ривожлантириш ва жиҳозлаш миллий ташкилоти раҳбари Ризо Хонмуҳаммадий маълум қилди.

Маълумотларга кўра, президент 30 октябрь куни қурилиш соҳаси ва донорлар билан учрашувда иштирок этиб, шахсан маблағ ажратишини ваъда қилган. Бир кун ўтгач, 1 ноябрь куни у расман ўз маошини “Мактаб қур” миллий кампанияси ҳисобига ўтказган.

Масъуд Пезешкиён 2024 йил июль ойида президент этиб сайланган. У сиёсатга киришишидан олдин кардиожарроҳ бўлиб ишлаган ва Тебриз тиббиёт университетини бошқарган.

Эронда кузда бошланган “Мактаб қур” дастури фуқароларни таълим муассасалари қурилиши ва таъмирида иштирок этишга чақирмоқда. Президентнинг бундай ташаббуси жамоатчилик томонидан ижобий қабул қилиниб, кўпчилик уни намунавий қадам сифатида баҳолади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон президенти маошини мактаб қурилишига сарфлади