
Фото: Getty Images
Америка кардиологлари уюшмасида телевизорни меъёридан кўп кўриш организмнинг барвақт қаришига олиб келиши айтилди. Бу ҳақда Eat This, Not That! нашри маълум қилди.
Кардиологларнинг таъкидлашича, телевизорни ҳаддан кўп кўрувчи ўрта ёшли одамларда миянинг кулранг моддаси ҳажми кичрайиб боради, бу эса кекса ёшда ақлий қобилиятлар бузилишига олиб келади.
Бундан ташқари, Колумбия университети қошидаги Ирвинг тиббий маркази неврологи Прия Палтанинг айтишича, телевизорни хуш кўрувчилар камҳаракат ҳаёт тарзи олиб боришади, бу ҳам саломатликка салбий таъсир кўрсатади.
Шунингдек, қаришни жадаллаштирувчи яна бир омил – уйқу режимига амал қилмаслик ҳисобланади. Агар кунига 8 соатдан кам ухланса, унда миянинг когнитив функциялари сезиларли камаяди. Бунда организмга етказиладиган зарар 4-7 йил олдинроқ қаришга тенг. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.