date

"Реал" ҳимоячиси: Менинг қиз дўстим йўқ...

"Реал" ҳимоячиси: Менинг қиз дўстим йўқ...
Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячиси Дин Хёйсен ўз ҳаёти ҳақида сўзлаб берди. 20 ёшли футболчининг айтишича, у матбуотни ўқимайди.

- "Реал" дунёнинг энг катта клуби, шунинг учун атрофда кўплаб гап-сўзлар бўлиши табиий. Мен матбуотни ўқимайман. Оддий ҳаёт кечираман: машғулотларга бораман, уйга қайтаман – ва тамом. Менинг қиз дўстим йўқ. Ижтимоий тармоқларда фақат футбол билан боғлиқ нарсаларни эълон қиламан. Мени энг кўп дам олдирадиган нарса эса PlayStation ўйнашдир", – деди Хёйсен Radio Marca билан суҳбатда.

Дин Хёйсен "Реал" сафида ёз фаслидан буён ўйнайди. Мадрид жамоаси сафида қатнашган 18 учрашувда у битта голли узатма амалга оширган.

"Реал" айни дамда Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда ва иккинчи ўринда бораётган "Барселона"ни уч очкога ортда қолдирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Реал" ҳимоячиси: Менинг қиз дўстим йўқ...