
Хитой олимлари инсон ҳаётини сезиларли даражада узайтиришга қодир таблеткалар яратиш устида ишламоқда, деб ёзади The New York Times.
Маълумотларга кўра, Шенчжень шаҳрида жойлашган “Lonvi Biosciences” стартапи қариш жараёнини секинлаштириш ва узоқ умр кўриш тиббиёти бўйича илмий тажрибалар олиб бормоқда. Компания яратган янги таблеткаларнинг асосий таркиби узум уруғидан олинган просианидин C1 (PCC1) моддасидан иборат.
Олимлар сичқонлар устидан ўтказган синовларда қизиқарли натижаларга эришишган. Тадқиқотларга кўра, ушбу модда сичқонлар умрини ўртача 9,4 фоизга узайтирган, уларнинг фаол ҳаёт даври эса қарийб 64 фоизга кўпайган.
“Lonvi Biosciences” компанияси техник директори Лю Цинхуа таъкидлашича, мазкур технология келгусида инсонларга ҳам қўлланиши мумкин.
“150 ёшга этиш орзуси энди илмий жиҳатдан амалга оширилиши мумкин бўлган мақсад. Яқин йилларда бу ҳақиқатга айланишига ишонаман”, — деди у.
Мутаҳассислар фикрича, агар синовлар муваффақиятли якунланса, мазкур тадқиқот инсониятнинг қаришга қарши курашида янги даврни бошлаб бериши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!