Зеленский коррупция можаросида Украина ҳукуматини қаттиқ тозалаяпти

2 дақиқа ўқиш207
Зеленский коррупция можаросида Украина ҳукуматини қаттиқ тозалаяпти

Зеленский коррупция можаросида Украина ҳукуматини қаттиқ тозалаяпти

Украинада “Энергоатом” атрофида авж олган коррупция иши мамлакат сиёсий кун тартибини бир зумда ўзгартирди. Президент Володимир Зеленский 12 ноябрь куни Telegram орқали қилган мурожаатида адлия вазири Герман Галушченко ва унинг ўрнини вақтинча эгаллаган энергетика вазири Светлана Гринчук лавозимларида қололмаслигини қатъий баён қилди. Давлат раҳбари бу қарорни “ишонч масаласи” деб атади.

Зеленскийга кўра, агар айбловлар мавжуд бўлса, уларга аниқ жавоб берилиши шарт. Шу боис, у бош вазирдан ҳар икки вазирнинг истеъфо аризаларини қабул қилишни сўради ва Олий Рада депутатларини бу қарорни қўллаб-қувватлашга чақирди. Президент шу билан бирга “Энергоатом” ишида тилга олинаётган икки шахсга нисбатан санкциялар жорий этиш ҳақидаги қарорни имзолашини ҳам маълум қилди.

Исмлар ошкор қилинмаган бўлса-да, орадан кўп ўтмай Украина бош вазири Юлия Свириденко бу икки шахс ким эканини очиқ билдирди: Зеленскийга яқин инсон сифатида тилга олиниб келинган “Квартал 95” студияси асосчиси Тимур Миндич ва молиявий таъсирга эга Александр Цукерман. Улар “Энергоатом” бўйича бошланган терговдан бир оз олдин мамлакатни тарк этган.

Шу пайтда Гринчук ҳам ўз позициясини билдирди — президент мурожаатидан тахминан бир соат ўтиб, у истеъфосини эълон қилди. Фейсбукдаги мурожаатида у ўз фаолияти давомида бирор қонунбузарликка йўл қўймаганини, айбловлар асоссиз эканини таъкидлади. “Вақт барчасини жойига қўяди”, — деб ёзди у.

Галушченконинг истеъфоси ҳақидаги хабарни эса бош вазир айни куни кечроқ тасдиқлади. У Олий Радага уларни лавозимдан озод этиш юзасидан такдимнома киритганини билдирди. Парламентда ушбу масала юзасидан овоз бериш 18 ноябрга белгиланган.

Коррупция ишининг ўзи эса жуда катта кўламга эга. НАБУ ва САП маълумотларига кўра, “Энергоатом”да контрагентлардан шартнома қийматининг 10–15 фоизини “откат” сифатида талаб қилиш тизими шакллантирилган бўлган. Тўловларни асоссиз кечиктирмаслик ёки етказиб берувчи мақомидан маҳрум этмаслик учун ноқонуний тўлов талаб қилингани айтилмоқда. Тергов доирасида 10 ноябр куни Галушченко, Миндич ва компаниянинг ўзида тинтувлар ўтказилган.

11 ноябр куни “Энергоатом” кузатув кенгаши навбатдан ташқари йиғилиш ўтказиб, вазиятни муҳокама қилди. Шундан сўнг бош вазир Свириденко кенгаш ваколатларини муддатидан олдин тугатиш бўйича қарор қабул қилинганини маълум қилди.

Бугунги вазият шундан далолат берадики, Украина ҳукумати коррупцияга қарши курашда кескин ва жавобгарликка асосланган сиёсат юритаётганини кўрсатмоқда. Президент Зеленскийнинг ўз вақтида ва қатъият билан қабул қилган қарорлари мамлакатда тизимли ўзгаришлар кечаётганининг навбатдаги исботидир.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?