21:34 / 13.01.2022
2 284

Назарбоев даврида Қозоғистонда кимлар бойлик орттирганди?

Назарбоев даврида Қозоғистонда кимлар бойлик орттирганди?
Фото: AP Photo
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев парламентдаги чиқишида Нурсултон Назарбоев даврида бойлик орттирган олигархлар тизимли тарзда халққа ёрдам бериши кераклигини қайд этди. «РБК» Назарбоевларга алоқадор Қозоғистоннинг бадавлат бизнесменлари ҳақида материал тайёрлаган, «Дарё» уни эътиборингизга ҳавола қилади.

Қосим-Жўмарт Тўқаев 11 январь куни Қозоғистон парламентидаги нутқида олигархлар ҳақидаги гапларидан кейин ислоҳотлар режаси тўғрисидаги таклифларини билдириб, катта бизнес вакилларининг халққа ёрдам бериши зарурлигини таъкидлаган.

«Биринчи президент — элбоши даврида мамлакатда сердаромад компаниялар ва ҳатто халқаро даражада жуда бой одамлар пайдо бўлди. Энди Қозоғистон халқига кўмак берадиган, тизимли ва доимий равишда ёрдам қиладиган вақт келди», — деган Тўқаев.

Тўқаевнинг фикрича, бизнес вакиллари «Қозоғистон халқи учун» фондига доимий равишда маблағ ажратиб, ижтимоий соҳа муаммоларини ҳал этишга ўз ҳиссасини қўшади. Тўқаев гап қайси «бойлар» ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган.

Қозоғистондаги барча миллиардер ва мултимиллионерлар Собиқ иттифоқ пайтидан 2019 йилгача ҳокимиятни бошқарган мамлакатнинг биринчи президенти, элбоши Нурсултон Назарбоев бошқаруви даврида пайдо бўлган. Айрим жуда бой одамларнинг бизнес карьераси айнан собиқ давлат раҳбари шахси билан боғлиқ.

Қизлар ва куёвлар
Назарбоевнинг қизи Динара ва унинг турмуш ўртоғи Тимур Кулбаевнинг бойлиги 2021 йил баҳорида Forbes томонидан ҳар бирига 2,9 миллиард доллардан баҳоланган. Бу мамлакатдаги энг бой бизнесменлар орасида бешинчи ўринни англатади. Эр-хотинлар бир хил миқдордаги бизнес улушларга эга. «Алмекс» инвестицион гуруҳи орқали улар мамлакатнинг энг катта банкларидан бири бўлган «Қозоғистон Халқ банки»нинг мажоритар улушига эгалик қилади.

Шунингдек, Кулибаев автомобиль ёқилғисни ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ активларга ҳам эгалик қилади. Эслатиб ўтамиз, айнан автомобиль учун сиқилган газ ёқилғисининг нархи ошгани туфайли мамлакатнинг ғарбий ҳудудларида намойишлар ўтказилган. У Синагапурдаги Steppe Capital ҳолдинги орқали Британиядаги Nostrum Oil & Gas компаниясини бошқаради, ушбу корхона нефть қазиб олиб углеводород гази ишлаб чиқарадиган «Жаикмунай»га эгалик қилади. 2021 йил ёзида углеводород гази танқислиги туфайли Қозоғистон ички бозорида ёқилғи ишлаб чиқарувчиларга экспортдан воз кечиш талаби қўйилган, аммо айрим компаниялар, хусусан, «Жаикмунай»га истисно қилишга рухсат берилганди. 2020 йилда Кулибаевга тегишли Joint Technologies бунга қадар «Казмунайгаз»га, яъни давлатга тегишли катта АЁҚШ тармоғини хусусийлаштирди (300 дан ортиқ АЁҚШ), бунга қадар бизнесмен GasEnergy автозаправкалар тармоғига эгалик қиларди.

2020 йилда Financial Times Кулибаевнинг Марказий Осиёдан Хитойга газ ўтказиш қувурлари қурилиши схемаларидан камида ўн миллионлаб доллар ишлаб олгани ҳақида ёзганди. Александр Карманов консорсиумидаги Евросиё газ қувури Россия корхоналарига қайта сотилар ва Кулибаевга 70 фоизи фойда келтирарди. Кулибаевнинг вакиллари материалда нотўғри маълумотлар мавжудлигини қайд этган, Қозоғистон прокуратураси эса 2021 йил май ойида мақолада кўрсатилган ахборотлар текширувини якунлади ва бу борада қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмаганини маълум қилди.

Қозоғистон ОАВ Назарбоевнинг яна бир қизи Алияга «Оператор РОП» компаниясининг алоқаси борлигини қайд этади. Мазкур компания 2015 йилдан буён мамлакатда автомобиллар, автоэҳтиёт қисмлари ва қадоқланган маҳсулотлар учун утилизация йиғимини олади ва келиб тушган маблағларни тақсимот қилади. Кичик Назарбоева операторнинг биринчи таъсисчиси бўлган. 2020 йил бошида ҳисоботини эълон қилмайдиган компания йиғимлардан 220 миллиард тенге (тахминан, 500 миллион доллар) олган. 11 январда Тўқаев ҳукуматга «Оператор РОП» томонидан олинаётган йиғимларни бекор қилишни буюрди.

«Бу иш билан давлат ташкилоти шуғулланиши керак», — дея қайд этган у.

Элбошининг кенжа қизи Қозоғистон магистрал қувур ўтказгичлари миллий оператори «КазТрансОйл»нинг директори Димаш Досановга турмушга чиққан. Ўтган ҳафтада Британиянинг The Telegraph газетаси Алиянинг Лондонда нархи 10 миллион доллардан қимматроқ бўлган уй сотиб олгани ҳақида ёзганди. Алия Назарбоеванинг молиявий маслаҳатчиларига алоқадор суд материалларига асосланган нашрнинг қайд этишича, элбошининг кенжа қизи мамлакатдан офшор юрисдиксиялари орқали 30 миллион доллардан кўп маблағни олиб чиқиб кетган. У Қозоғистондаги айрим компаниялардаги улушларини сотиб, шунча пул ишлаб олган. Ушбу пулларнинг 25 миллион долларига Challenger Bombardier самолёти харид қилинган, шунингдек, CBH Швейцария банкидан улуш сотиб олинган.

Forbes’да савлат тўкиб туришади
Қозоғистон ҳукумати аввал ҳам бир неча марта мамлакатнинг бадавлат одамлари инвестициялар билан боғлиқ муваффақият учун халққа маблағ ажратишни талаб қилган.

«Биз жуда кўп бадавлат одамларни – миллиардерлар, миллионерларни етиштирдик. Уларнинг фотосуратлари Forbes муқоваларини безайди. Жуда чиройли кўринишади, барчаси ясан-тусан қилган, юзларига упа сепган, башанг кийинган. Аммо ушбу пуллар Қозоғистонни, бизнинг мамлакатни, давлатни янада бой қилиши мумкин. Келинг, яхшиси маблағни ватанга сарфлаймиз. Турли хил офшорлар ҳақидаги гапларнинг аксарияти уйдирма», — деган эди 2016 йилда Қозоғистон президенти бўлган Нурсултон Назарбоев.

Тимур Кулибаев (ўнгда) рафиқаси Динара ҳамда ўғли билан
Фото: «РИА Новости»

Айни вақтда Forbes’нинг глобал миллиардерлар рўйхатида Қозоғистонда беш нафар вакил кирган (уларнинг икки нафари юқорида қайд этилган эр-хотин Кулибаевалар). Мамлакатнинг энг бадавлат бизнесменлари рейтингида биринчи ўринни 4,7 миллиард доллар бойлик билан охирги тўрт йил давомида KAZ Minerals мис ишлаб чиқарувчи компаниясининг эгаси Владимир Ким эгаллаб турибди. Компания директорлар кенгашининг раиси Олег Новачук «РБК»га Қозоғистон президентининг ижтимоий эҳтиёжлар учун махсус фондга маблағ ажратиш юзасидан гапирган гаплари юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Олег Новачук
Фото: «ТАСС»

Қозоғистон бойлари орасида иккинчи ўринни Владимир Кимнинг фамилиядоши Вячеслав Ким (4,2 миллиард доллари) эгаллаган. 2021 йилда унинг бойлиги Forbes ҳисоб-китобларига кўра, қарийб 3,5 миллиард долларга кўпайган. Сабаби Лондон биржасида «Kaspi.kz» — онлайн-ретейл, пулли ўтказмалар, кредитлаш ва бошқа молиявий хизматларни бирлаштирган платформа акциялари қимматлаган. Ким ҳам Назарбоевлар оиласига алоқадор шахслардан бири, унинг «Kasbi»даги ҳамкори Қозоғистон биринчи президентининг жияни Қайрат Сатибалди (у компаниядаги улушини 2018 йилда сотиб юборган) эди.

Қозоғистоннинг яна бир миллиардери — Назарбоев администрацияси собиқ ходими, 2006–2009 йилларда администрацияда ишлар бошқармаси раҳбари бўлган ва элбошига жуда яқин инсонлардан бири — Булат Утемуратов. Мамлакатнинг энг катта банкларидан бири Fortebank (Қозоғистонда активлар ҳажми бўйича 5-ўринда туради) Утемератовга тегишли, шунингдек, Булат «КаР-Тел» ҳамда Sky Mobile (Қозоғистон ва Қирғизистондаги Beeline операторлари) каби компанияларда, RG Gold олтин қазиб олувчи корхонаси, Нур-Султон, Вена ва Москвадаги Ritz-Carlton меҳмонхонаси, Burger King’нинг Қозоғистондаги франшизасида улушларга эга. 2020 йил охирида Утемуратов собиқ эгаси, мухолифат вакили Мухтар Аблязов билан активларни қайтариш юзасидан судлашаётган БТА Банк иши бўйича эшитувга чақирилган. Утемуратов банкдаги ўғриликларни яширишга ёрдам берган бўлиши мумкин. Бизнесменнинг ўзи барча айбловларни инкор этган.

Булат Утемуратов
Фото: «Коммерсантъ»

Forbes Қозоғистон бизнесменларнинг бойлигини нафақат уларнинг активлари, балки ҳокимият бошқарувига таъсири доирасида ҳам баҳолаган. Кулибаев ва Утемуратов мазкур рейтингда (2021 йил октябрь ҳолатига кўра) биринчи ҳамда иккинчи ўринда қайд этилган, Валдимир ва Вячеслав Ким мос равишда учинчи, тўртинчи поғоналарда. Бешинчи ўринни Қайрат Боранбаев (бойлиги 590 миллион доллар) эгаллаган, у ҳам Назарбоевларнинг яна бир қариндоши: унинг қизи Алима биринчи президентнинг невараси, 2020 йил августида вафот этган Ойсултонга турмушга чиққанди. Боранбаев Қозоғистондаги McDonald’s франчайзингига эгалик қилади, шу билан бирга, аввал давлатга қарашли бўлган Олмаотадаги пулли автотураргоҳлар эгаси ҳисобланди.

Шу йили Forbes’нинг энг обрўли бизнесменлар ўнлигига Кенес Ракишев ҳам киритилган. У жами 23 та мамлакатда, жумладан, Россия, Украина ва Кипрда активларига эга БТА Банкининг эгаси. Бизнесмен NetElement финтехстартапи ҳамда Руминиядаги Romaltyn олтин қазиб олувчи компаниясига ҳам раҳбар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Назарбоев даврида Қозоғистонда кимлар бойлик орттирганди?