Фото: «Известия» / Кристина Кормилицина
Украинада махсус ҳарбий операциялар бошланганидан бери Россия иқтисодиёти кескин ўзгарди: доллар курси 100 рублдан ошди, Марказий банк ставкалари 20 фоизгача ўсди, хорижий сармоядорлар эса активлар бошқарувидан маҳрум қилинди. Янги шароитларда Россия иқтисодиёти қандай тус олиши ҳақида Forbes Russia гапириб берди.
Россия иқтисодиёти 2022 йилда янги шароитларда яшашга ўрганиши керак. Марказий банкнинг таъкидлашича, пандемиядан кейинги нархларнинг ошиши мамлакат учун асосий хавфга айланганди.
Марказий банк аҳолидан пул сарфлашни эмас, балки жамғаришни сўраб, шу орқали инфляцияни 4 фоизга тушириш мақсадида, 2022 йил ставкаларини икки бараварга – 8,5 фоизгача оширди. Аммо «Украинадаги махсус операциялар»нинг бошланиши Марказий банк таклифини ўзгартириб юборди.
АҚШ, Буюк Британия, Европа Иттифоқи, Япония каби ривожланган мамлакатлар Россияга қарши энг шавқатсиз санкцияларни жорий қилди. Улар Россиянинг энг йирик банкларига, импорт ва экспорт соҳаларига, ва ҳаттоки Марказий банкнинг халқаро заҳираларига чекловлар ўрнатди.
Сўнгги қўлланган чора, Россиянинг рубль курсини қулашдан сақлаб қолувчи имкониятини ҳам тортиб олди.
Кеча тонгда (2 март 2022 йил) Марказий банк ставкаларни бир йўла 10,5 базавий пунктга, яъни 20 фоизгача оширишини маълум қилди, Молия вазирлиги эса экспортчиларга даромадларнинг 80 фоизини валютада сотиш мажбуриятини юклади.
Бундан ташқари, Марказий банк инқироздан кўрилган зарарни камайтириш ниятида, россиялик брокерларига хорижий инвесторларнинг қимматли қоғозларини сотишни тақиқлади.
Фото: «ТАСС» / Артём Геодакян
Иқтисодиёт қанчага қулайди
Иккинчи чоракда ички ялпи маҳсулот ҳажми ўтган чоракка нисбатан 20 фоизга тушиб кетиши мумкин, деб ҳисоблайди Ж.П. Морган таҳлилчилари.
Forbes томонидан ўтказилган сўровномада қатнашган кўплаб иқтисодчилар мамлакатда иқтисодиёт рецессияси йил бўйи кузатилиши мумкинлигини тасдиқлашди.
Рецессия йилнинг иккинчи чорагида бошланиши мумкин, дейди «Капитал» нафақа жамғармаси бош иқтисодчиси, бундан олдин иқтисодий ривожланиш вазири маслаҳатчиси бўлган Евгений Надоршин.
Унинг ҳисоб-китобларига кўра, йил сарҳисоби бўйича ЯИМ 2-3 фоизга қисқаради.
«Биринчи чоракда аҳолининг кучли ваҳимаси инқирозни бир мунча тўхтатиб туради – одамлар озиқ-овқатни ғамлаб олиш илинжида бозорга чопишади», — дейди мутахассис.
- Йиллик инқироз етарлича кучли бўлиб, муаммо ҳатто юқори ставкаларда ҳам эмас, – дейди «Сколково-РЕШ» Молиявий технологиялар ва рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази раҳбари Олег Шибанов.
COVID-19 пандемияси давридаги каби, кўплаб товарларни топиб бўлмайди. Айнан шунинг учун бизнес фаолияти чекланади.
Нархлар қанчалик ошади?
- Ишлаб чиқариш харажатлари нархларга таъсир этгани сабаб, озиқ-овқат маҳсулотлари яқин ойларда сезиларли равишда ошади, – деб тахмин қилади Шибанов.
Бунданда юқори инфляция даражаси электроника ва маиший техникалар сегментида юз беради, деб давом эттиради у.
«Россияликлар пасайиб бораётган курс ҳолатига қараб, пештахталардан бутун бор нарсани олиб кетишмоқда, охир-оқибат ортиб бораётган талаб ҳажми нархларни янада ошишига сабаб бўлади».
Россия иқтисодиётидаги мисли кўрилмаган шароитлар туфайли, нархлар яқин кунларда кескин ошади, аммо бунинг қанчалик даражада юз бериши ҳали номаълум, дейди Полевой.
Фото: Reuters / Антон Ваганов
Нархларнинг ошиши, унинг сўзларига кўра, кўпроқ рубль қадрсизланишига таъсир қилади. Бундан ташқари, номаълум вазият сабаб компаниялар нархларни дарҳол кўтаради, ёки кейинчалик сотиш учун товарларни ўзида ушлаб туради.
Таъминотчилар валюта бозори хавфини ўз зиммасига олишга тайёр эмас, бу нарх-наволарда ўз аксини кўрсатиши мумкин, деб огоҳлантиради Надоршин.
«Импорт баҳосининг қимматлашиши аниқ. Баъзи сотувчилар Россия бозоридан бутунлай воз кечишлари ҳам мумкин, масалан, бунга контрагентларга нисбатан, товарларнинг қимматлашишига олиб келувчи санкцияларнинг қўлланиш хавфи сабаб бўлиши мумкин», — дейди у.
Натижада бу 2022 йилнинг катта қисмидаги инфляцияни жадаллаштиришда давом этади – деярли яқин кунларда у қарийб 10 фоизга етиши ва маълум вақт шундай бўлиб қолиши ҳам мумкин, деб изоҳ беради мутахассис. Минеканинг 18 февралдаги маълумотларига кўра, йиллик инфляция даражаси 8,8 фоизни ташкил қилган.
100 рублдан зиёд доллар курси
Сўнгги ҳафта ичида доллар ва евро курси рублга нисбатан мисли кўрилмаган тарзда кўтарилди: 28 февраль куни энг юқори – 109 рублга етди.
Ўтган ҳафта Марказий банк курсни 83 рублда сақлаб туришга муваффақ бўлганди – регулятор бозорда 2 млрд долларга яқин валюта сотиб интервенсия чорасини кўрди.
28 февралда эса Россия банки интервенсияни ўтказмади – заҳираларининг улкан қисми Ғарб мамлакатлари томонидан блокланди. Савдо сессиясининг тугатилишига Москва биржасида доллар 94,6 рублга, евро курси эса 106 рубль даражасида қайд этилди.
Санкциялар Марказий банкнинг валюта интервенсияларига зарар етказди, валюта курслари бир доллар учун 90-100 рубль оралиғида ўйнаши эҳтимолдан йироқ эмас, дейди Надоршин.
Бироқ рубль курсини ушлаб туриш учун ҳукумат аъзоларида бошқа чоралар ҳам йўқ эмас. 28 февраль куни Молия вазирлиги экспортчилар ўз валюта даромадларининг 80 фоизини сотиши кераклигини, бу эса Марказий банкнинг валюта интервенсиялари ўрнига рубль курсини сақлаб қолишини маълум қилган.
Фото: AP Photo / Павел Головкин
Бир баррели 95—100 долларга тўғри келадиган Урал нефтнинг умумий экспорт ҳажми 2022 йилда қарийб 700—730 млрд долларни ташкил қилиши мумкин, деб ҳисоблайди Полевой.
Хорижликлар томонидан молиявий позицияларга қўйилган чекловлар шароитида бу рубль курсини барқарорлаштиришга ёрдам бериши мумкин, деб қўшимча қилади у.
Импортга қўйилган чекловлар туфайли жорий ҳисоблар профицити 300 млрд долларга етиши мумкин, дейди Россия ва МДХ бўйича «Ренессанс Капитал» иқтисодчиси Софя Донец.
Бу капиталнинг барча эҳтимолий чиқимларини қоплаши ва рубль курсини барқарорлаштириши мумкин бўлган миқдор, деб ҳисоблайди у.
Кредитлар тўхтатилади
Асосий ставкани 20 фоизгача кўтариш кўплаб фуқаролар учун кредитларнинг ёпилишига сабаб бўлади, дейди Rayffayzenbak’нинг макротаҳлилчиси Станислав Мурашов.
Яқин чоракларда кредитларга бўлган талаб жуда паст бўлади, деб тасдиқлайди «Ренессанс Капитал» аъзоси Софя Донец.
Кредит фаолияти давлат томонидан маълум секторларда қўллаб-қувватланмаса, унинг ўсиши ҳақида гап-сўз ҳам бўлиши мумкин эмас.
Кредитга бўлган талаб биргина юқори ставкалар туфайли пасаймайди, дейди Полевой. Кредитга лаёқатлилик скоринги, қарздор ҳолатини баҳолаш каби нархга боғланмаган шароитлар ҳам мавжуд.
Ҳозирда банк кредитга лаёқатлиликни баҳолай олмагани сабабли ҳар қандай кредитлар тўхташи мумкин, стратегик муҳим компаниялар кредитлари бундан мустасно, деб қўшимча қилади у.
Ёрдам чоралари
Ҳукумат иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чоралар пакетини ишлаб чиқади, деб маълум қилди бош вазир Михаил Мишустин 28 февраль куни. Давлат амалдорининг Forbes’га хабар беришича, ҳужжат 1 мартгача тақдим этилади.
Энг кўп зарар кўрувчи соҳалар қаторига авиация, трансчегаравий савдо-сотиқ ва туризм, шунингдек, юқори технологик ишлаб чиқариш йўналишлари кирмоқда, дейди Надоршин.
«Асосийси ҳукумат компанияларни арзон пуллар билан алдамаса бўлгани, энг яхшиси янги технологияларни ишлаб чиқишни тезлаштириш ва тарғиб қилиш учун шароитларни яратишдир – бу пулдан кўра яхшироқ, – деб қўшимча қилади у.
Инвестициялар қисқаради
Инвестицион фаолликнинг бутунлай йўқолиши рецессияга сабаб бўлувчи омилардан биридир, дейди «Ренессанс Капитал» аъзоси Софя Донец.
Хусусий бизнес вакиллари номаълум вазият сабаб барча сармоялардан воз кечишига тоғри келади, деб тасдиқлайди Полевой: иқтисодиётнинг ягона таянчи – экспорт хом ашёсини сотиш.
Унинг сўзларига кўра, ҳукумат ушбу соҳадан тушаётган пулларни инвестиция лойиҳаларига йўналтириши, давлат компаниялари ҳам сармояларни асосий капитал сифатида ушлаб туриши мумкин, бироқ иқтисодиёт бундан катта натижа олмайди.
Фото: AP Photo / Алехандер Землианиченко
Хориж инвестициялари ҳам қисқаради. Марказий банк санкцияларга жавобан, россиялик брокерларнинг ғарблик мижозлари пулларини музлатиб қўйишга мажбур бўлганидан кейин, хориж инвесторлари Россия фонд биржасига қайтиши даргумон, дейди исмини сир тутишларини сўраган йирик банк ходими.
Бу бевосита инвестицияларга ҳам тегишли – Россия, аслини олганда, бозордаги капиталнинг бир қисмини йўқотади, деб таъкидлайди у.
«Эҳтимол, Россия ҳукумати аъзолари инвестиция оқимларини иқтисодиёт ичидан излаши, шунингдек, уни Осиё бозорларига йўналтириши ҳам мумкин. Бироқ бу жуда узоқ жараёндир». “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди