Фото: EPA / Максим Шипенков
1990 йилнинг қаҳратон қиш совуғида 30 минг россиялик Москвадаги Пушкин майдонида навбатда турар эди. Соатлаб навбатда кутиш эвазига улар мамлакатдаги биринчи McDonald’s ресторанининг гамбургер ва картошка фрисини татиб кўриш имкониятига эга бўлди.
Шундан кейинги йилларда Ғарбнинг қатор компаниялари Россиянинг коммунизмдан капитализмга ўтиши орқали мамлакатдан фойда кўришга уринди. Улар аҳоли учун тақчил бўлган Америка фастфуди, автомобиллар ва мода саноатини олиб киришди ва йирик корхоналарни қуришди. Starbucks, iPhone ва IKEA Москва ва Санкт-Петербургда яшовчи россияликлар кундалик ҳаётининг бир қисмига айланди. Аммо Россиянинг Украинага босқини ҳаммасини барбод бўлишига сабаб бўлди, деб ёзади Wall Street Journal.
«Олтин талвасаси»
Совет Иттифоқи узоқ йиллар давомида асосий истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга эътибор қаратган. Булар спорт пойабзаллари, шоколад ва айниқса, машҳур Lada автомобиллари ва бошқалардан иборат эди. Вазият Совет раҳбари Михаил Горбачёвнинг, мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий тизимини қайта тузиш учун 1980 йилларда «қайта тузиш» ислоҳотини бошлаганида ўзгарди.
Бу 1991 йил Совет Иттифоқининг қулашидан сўнг мамлакатга хориж компанияларининг кириб келиши учун янги имконият эшигини очди.
Россия аҳолиси Хитой аҳолисининг бор-йўғи бир қисмини ташкил қилар эди, аммо ўша пайтда иқтисодиёт либерализацияси қўшни Осиё мамлакатиникидан тезроқ юз берарди.
Фото: AP Photo / Лиу Ҳеунг Шинг
Ўз дўконини очаётган ҳар қандай бизнес нафақат россияликларга, балки собиқ Иттифоқ мамлакатларининг кўплаб аҳолисига ҳам ўз товарларини сота олар эди.
- Бу худди олтин талвасасига ўхшарди, – дейди Goldman Sachs’дан кетиб, 1993 йил Америкага кўчиб отган банкир Бернард Сухер.
Аввал Россиянинг Bank of America Cоrp. бизнесини бошқарган Сухер кетишидан олдин Ғарб банкларининг америкалик мансабдорлар ёрдамида ёзилган сўз эркинлиги қоидалари асосидаги янги молиявий бозорда устунликка эришишга уринаётганини кўрган эди.
Иттифоқнинг қулашидан кейин юз берган иқтисодий инқироз даврида Ғарбнинг йирик нефть компаниялари Россия ва собиқ Иттифоқ давлатлари сари йўналди ва активларга сармоя киритди.
Ғарбнинг автомобиль саноати ҳам чанқоқ истеъмолчиларни, шунингдек, у ўзи фойдалана оладиган ва такомиллаштира оладиган мавжуд таъминот занжирини топа олди.
1999 йил Янги йил кириб келиши арафасида Борис Ельцин Россияни ўз янгилиги билан ҳайратда қолдириб, президентликдан кетишини эълон қилди. Унинг ўрнини ўша пайтларда бош вазир лавозимидаги Владимир Путин эгаллади.
Фото: Getty Images / Олег Никишин
Кутилмаганда Россия кейинги ўн йил мобайнида дунёдаги энг тез ривожланаётган иқтисодлардан бирига айланди. Путин жисмоний шахслар учун 13 фоизлик ягона солиқни жорий қилди ва Марказий банк тизимини қайта тузди. У ва унинг қўл остидагилар коррупцияни йўқ қилишга ваъда берди.
Инфляция назорат остига олинди.
- Олдинлари нақд пуллар эрталаб соат 10 да олиниб, тушликкача сарфланиб юборилган бўлса, энди россияликлар эртанги кун, ҳафта ва ойлар ҳақида ҳам ўйлашарди, – дейди Сухер.
Ўша даврдаги иқтисодий барқарорлик, нефть нархининг 1998 йилдаги 14 доллардан 2008 йилда 100 долларгача кўтарилиши билан биргаликда 2000 йиллардаги Россия ривожланишининг чўққига чиқишга сабаб бўлди.
Россияда ўрта қатламнинг ўсиши ва унинг хориж автомобилларини сотиб олишга бўлган иштиёқи баъзи автокорхоналарни маҳаллийлаштиришга туртки бўлди. GM’нинг собиқ раҳбари Маккормак Санкт-Петербургдаги янги завод қурилишига бош-қош бўлди. Тахминан, ўша пайтларда Toyota Motor Cоrp. ҳам яқин атрофда ўз янги заводини очган эди.
Россия импорти 2000-йислги 44,9 млрд доллардан 2008 йили 291,9 млрд долларгача ўсди, дейилади АҚШ Конгрессининг Тадқиқот хизмати ҳисоботида.
Янги эски Совет Иттифоқи
АҚШ ва унга иттифоқ давлатлар томондан жорий қилинган шафқатсиз санкциялар ва кучли босимлар Россияда бизнес юритишни имконсиз қилиб қўйди. Юзлаб компаниялар, хусусан, McDonald’s Cоrp., автомобиль корхоналари, нефть гигантлари ва банклар мамлакатдаги ўз фаолияти тугаганини билдирди. Ғарб ресторанлари ва дўконлари зулматга чўмди.
Бунга жавобан Россия ҳукумати Ғарб компанияларидан қолган активларни миллийлаштириш ғоясини илгари сурди.
- Ғарб бизнесининг кетиши «тош асрига қайтиш» билан баробар, — деб ўз фикрини билдиради Москва университети ўқитувчиси Александр Исавнин.
Гарчи жаҳон брендлари йирик шаҳарларнинг ҳар қадамида учраса ҳам, улар кичик шаҳар ёки қишлоқларда яшовчи қашшоқ россияликлар учун ҳамон орзулигича қолар эди.
Россиядаги кўплаб Ғарб компаниялари ва брендлари учун юқори кўрсаткичлар пасая бошлади. Коррупция ва беқарорлик ўсиш суръатларини секинлаштирди.
Фото: Эрин Триeб / Bloomberg
Жаҳон банки маълумотларига кўра, Россияга бевосита хориж сармоялари оқими 2008 йилда чўққига чиқиб, 75 млрд долларни ташкил қилган эди. Улар глобал рецессия, сўнг 2013 йилдан кейин кескин қисқарди. 2020 йилда хориж инвестициялари ҳажми 9 млрд долларни кўрсатди.
Россия бизнесининг узоқ йиллик аъзолари учун Украина низолари қақшатқич зарба бўлди.
- Бу, шубҳасиз, даврнинг поёнига етиши. Бундан кейин нима юз берса ҳам олдинги пайтлар энди қайтмайди, – дейди 1997 йилдан 2000 йилгача Москвада Америка савдо палатаси президенти бўлган Скотт Блеклин.
Пират партияси аъзоси Исавнин кўплаб россияликлар АҚШ ва Европани уларни ташлаб кетганликда айблаши, Россия келажаги эса унинг ўтмишдаги аҳволига ўхшаб қолишидан хавотирланмоқда.
- Фарзандларим энди янги эски Совет Иттифоқида яшайди, — дейди у. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркий давлатлар фейк ва дезинформацияга қарши биргаликда курашади
Жакартада "Имом Бухорий: Ўзбекистон ислом санъати" кўргазмаси очилди
Россиялик ҳарбийлар Киевга баллистик ракета билан ҳужум қилди
Илон Маск: “Европа давлатлари йўқ бўлиб кетиш хавфи остида”
Генерал Кирилловнинг қотиллик иши очилишида Ўзбекистон томони ҳам иштирок этади
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Германияда Рождество ярмаркасида теракт содир этилди
Маск Украинага ёрдам беришни АҚШнинг энг ёмон қарорларидан бири деб атади