13:46 / 21.04.2022
1 218

Украинадаги урушда бўлиб қайтган россиялик журналист: Херсондаги митинглар ҳақида

Украинадаги урушда бўлиб қайтган россиялик журналист: Херсондаги митинглар ҳақида
Елена Костюченко Украинага Россиянинг «Новая газета» мухбири сифатида борган эди. Унинг Одесса, Херсон ва Николаев шаҳарларида тайёрланган репортажлари ушбу газетада цензура чекловлари билан эълон қилинган. Россия Федерацияси қонунчилигига риоя қилинганига қарамай, Бош прокуратура ва «Роскомнадзор» талаби билан матнлар ўчириб ташланган, «Новая газета» эса ўз ишини тўхтатишга мажбур бўлган.

«Новая газета. Европа» нашри учун махсус равишда Елена Костюченко Украинадаги урушда ўзи кўрган нарсалар ҳақида гапириб берди.

— Истило бошланганидан буён Херсондаги одамлар ҳар куни соат 12 да истилога қарши митингга чиқади. Мен биламанки, россиялик ҳарбийлар Херсонда одамларни ўғирлаб кетиб сўроқ қилмоқда ва бу митинглар ташкилотчиси кимлигини аниқлашга интилмоқда. Аммо ҳақиқат шуки, бу митингларнинг ташкилотчилари йўқ. Фақат аниқ вақти — кундузи 12 — ва аниқ жойи — шаҳарнинг бош майдони,

Озодлик майдони бор. Ҳар хил одамлар чиқиб Украина байроғини кўтариб юради, оломон орасида иккита карнай (мегафон) қўлдан қўлга ўтиб юради, одамлар у орқали ичларида тўлиб-тошган аламларни айтиб олади. Йўлнинг шундай нариги томонида эса россиялик ҳарбийлар банд қилган вилоят кенгаши жойлашган, ва уларга қарата бақириш ҳам мумкин. Уларга қараб айтиладиган асосий гап: «Соғ-омонлигингда уйингга қайт». «Украина ягона, бирдам», «Херсон — бу Украина» деб бақиришади, Украина мадҳиясини куйлашади.

Мени ҳайрон қолдирадигани, одамлар Херсонни эгаллаб олган россиялик аскарларга мурожаат қилишда давом этмоқда. Бу мурожаатлар дард-алам ва бошқа турли туйғуларга тўла экани тушунарли. Лекин украиналиклар уларга мурожаат қиляпти, улар билан гаплашяпти.

Бу ҳайратланарли.

Бу митингларга анча вақт оккупация (истило) маъмурлари томонидан ҳеч қандай босим ўтказилмай келаётганди. Лекин мен биламанки, митинглардан беш киши ғойиб бўлган — эҳтимол, улар ўғирлаб кетилган. Мен ўша ерда пайтимда бу «сув сулҳи» бузилганди: вилоят кенгаши биноси қаршисидаги стелага кимдир тунда, комендантлик соати чоғида қизил бўёқ билан «Украина қуролли кучлари — Донбасс фарзандлари қотили» деб ёзиб кетган эди. Ушбу стелага жойлаштирилган,

Донбассда ҳалок бўлган аскарларнинг портретлари устига ёзиб кетишган. Митингга чиққан одамлар эса бу ёзувни ўчириш учун югуриб борган, аммо уларга газ гранаталари, ёруғлик-шовқин гранаталари ёғдирилган. Кекса эркаклардан бири қаттиқ жабрланганидан хабарим бор: оёқ суягига шикаст етганди. У қандай ўқ бўлгани тушунарсиз, чунки у топилмади. Операция қилган шифокорлар ўқ жанговар эмас, травматик бўлганини тахмин қилди, бироқ оёққа анча жиддий зарар етганди.

Эртаси куни одамлар яна митингга чиқди. Мен ҳам у ерда эдим. Воқеалар одатий Россияга хос сценарий бўйича ривожланди: одамлар митингга чиқади, маҳбусларни ташувчи автомобиль етиб келади, одамлар унга чиқарилади, ҳибсга олиш режалаштирилаётгани ҳақида огоҳлантиришади — одамлар бунга жавобан бақира бошлайди, кейин оломонга анча шиддат билан газ гранаталари ёғдирилади. Газли граната бир одамнинг орқасига келиб урилганига гувоҳ бўлганман — у нафас олишга қийнала бошлаганди ва «тез ёрдам» машинасида олиб кетилганди.

Давоми бор... Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинадаги урушда бўлиб қайтган россиялик журналист: Херсондаги митинглар ҳақида