Елена Костюченко Украинага Россиянинг «Новая газета» мухбири сифатида борган эди. Унинг Одесса, Херсон ва Николаев шаҳарларида тайёрланган репортажлари ушбу газетада цензура чекловлари билан эълон қилинган. Россия Федерацияси қонунчилигига риоя қилинганига қарамай, Бош прокуратура ва «Роскомнадзор» талаби билан матнлар ўчириб ташланган, «Новая газета» эса ўз ишини тўхтатишга мажбур бўлган.
«Новая газета. Европа» нашри учун махсус равишда Елена Костюченко Украинадаги урушда ўзи кўрган нарсалар ҳақида гапириб берди.
Мен Водников касалхонаси бош врачи Алла Павловна Малицкая билан суҳбатимни эслаб қолганман. Дастлаб у менга касалхонада йўқ нарсалар ҳақида, уч ҳафтадан кейин диализ учун сарф материаллари ва бошқа нарсалар тугаши ҳақида узоқ гапирди. Кейин унинг ёнига истило маъмурлари келиб унга қандайдир ёрдам кераклиги билан қизиққанини айтди. У: «Бизнинг ҳеч нарсага эҳтиёжимиз йўқ», — деб жавоб берган. Ундан нима учун бундай деганини сўрадим. У айтдики, Украина жиноят кодексида истилочилар билан бирга ишлаганлик, ҳамкорлик қилганлик учун модда бор экан. «Агар шундай модда бўлмаганида, олармидингиз?» — деб сўрадим. У барибир олмаган бўлишини айтди.
Сабаби билан қизиқдим. Айтишича, унинг оиласи Қримдаги бир қишлоқдан экан. Жуда қадимий, жуда украинча бир қишлоқ экан. У Херсонда яшаб, касалхонага раҳбарлик қилган, ота-онаси эса Қримда яшайверган. Истилодан кейин отаси вафот этган, у эса онасининг елкасига молиявий юк тушмаслиги учун Херсондан қабр тоши буюртма қилган. Қабр тошини у бир неча марта чегарадан олиб ўтишга уринган. Яъни Украина назорати остидаги ҳудуддан Россия назорати остидаги ҳудудга, Қримга. Ҳар сафар бу ёдгорлик учун рад жавоби олган. Гоҳ рухсатнома талаб қилишган, гоҳ 3,5 минг доллар ёки евро сўрашган. Ҳар сафар у бу қабр тоши билан Херсонга қайтиб келаверган. Охир-оқибат, онаси ҳам вафот этгач, уни энди Херсонга, отасидан алоҳида жойга дафн қилган. Энди эса унинг шаҳри ҳам истило остида қолди. Бу ҳикоя менга қаттиқ таъсир қилди.
Тропиних номидаги касалхона бош шифокори россиялик ҳарбийлар келиб, гоҳ у, гоҳ бу нарсани сўрагани ва касалхонада осилиб турган Украина байроғини олиб ташлашни талаб қилганини айтиб берганди. Кекса ёшдаги бош шифокор байроқни туширмаслигини айтган. Улар кечқурун қайтиб келишини, шунгача байроқ бўлмаслиги кераклигини тайинлаган. Сиз нима қилдингиз, деб сўрадим ундан. У эса тинч ва хотиржам ҳолатда деди: «Ҳеч нарса қилмадим. Кўрдингиз-ку: байроқ осилиб турибди — улар қайтиб келмади». Мана шу хотиржамлик — буни ҳатто мардлик деб ҳам бўлмайди, — балки шунчаки хотиржам туриб ўзини, «ўзиники»ни ҳимоя қилиш жуда ҳайратда қолдиради, албатта.
Давоми бор...
Новая газета, Елена Костюченко, Роскомнадзор, Цензура чекловлари, Украинадаги уруш Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди