16:24 / 24.10.2022
1 394

Музлаткичдаги ёқимсиз ҳид билан курашишнинг 7 та самарали усули

Музлаткичдаги ёқимсиз ҳид билан курашишнинг 7 та самарали усули
Фото: «Новий очаг»
Музлаткич эшиги очилганда, турли хил маҳсулотларнинг аралашиб кетган ёқимсиз ҳиди ҳар қандай одамнинг иштасини бўғиши табиий. «Новий очаг» нашри ушбу муаммони бартараф этишда ёрдам берадиган 7 та самарали усул билан бўлишди.

Икки марта қадоқлашдан фойдаланинг

Аксарият ёқимсиз ҳидлар музлаткич деворларига ўрнашб олади. Шунинг учун пиёз, пишлоқ, саримсоқ, балиқ консерваларини фақат идишларда эмас, балки қўшалоқ қадоқда ёки фольга ичида сақлаш керак.

Музлаткични ҳар ҳафта текширувдан ўтказинг

Музлаткичда сақланадиган маҳсулотларнинг яроқлилик муддатини кўриб чиқиш зарур: шарбатлар, колбаса, сут. Тўкилган маҳсулотлар эса қуримасдан аввал дарҳол артиб олиниши зарур. Истеъмол содаси ёки идиш-товоқ ювиш воситаси билан намланган губкада тозалаш ҳидни бартараф этишга ёрдам беради.

Профилактика ёки даволаш

Музлаткич жавонида очиқ истеъмол сода қутисини қолдириш ҳидларни мукаммал даражада ўзлаштиради ва уларнинг тарқалишининг олдини олади. Аммо уни вақти-вақти билан ўзгартириш керак, чунки унинг ресурси чексиз эмас. Агар у барча ҳидларни ўзига сингдирмаса, музлаткични ювиш ва эшикларини 24 соат давомида очиқ ҳолда вентиляция қилиш вақти келган.

Музлаткичга иссиқ овқат қўйманг

Пиширилган таомни музлаткичга қўйишдан аввал ҳар доим ошхонада камида икки соат давомида совитиш керак. Агар иссиқ таомлар музлаткичга қўйилса, бу нафақат юқори ҳароратда музлаткични ортиқча ишлаш хавфини туғдиради, балки таомнинг ўзига ҳам зарар етиши мумкин. Бунга айниқса сут ва сут маҳсулотлари киради.

Суви чиқиши мумкин бўлган ҳамма нарсани идишларга солинг

Гўшт, сувли сабзавотлар, тузланган карам ва бошқа шу каби нарсаларни контейнерларга солиб қўйиш тавсия этилади. Чунки уларнинг маълум муддатдан кейин суви чиқиб, бошқа маҳсулотларга оқиши ҳамда музлаткичда ёқимсиз ҳид қолдириши мумкин.

Муз қолипларини тез-тез тозаланг

Уларни тез-тез ювиш керак, чунки ишлаб чиқарилган пластмасса ҳам, улардаги муз ҳам музлаткичнинг ҳидини фаол равишда ўзлаштиради. Муз бўлакларини бир неча кундан ортиқ сақламаслик лозим, шунда ичимликни ҳид билан бузиш хавфига дуч келмаслик мумкин.

Мутахассисларни чақиринг

Агар ҳамма нарсани синаб кўрилса ҳам доимий ҳид сақланиб қолса, хизмат кўрсатиш бўлимларига мурожаат қилиш керак. Музлаткичнинг ички қисмида бирор носозлик юз берган бўлиши мумкин, бу ҳолда уй шароитида ундаги ҳидни бартараф этиш қийин бўлади. Шунинг учун охирги чора сифатида мутахассисга мурожаат этиш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Музлаткичдаги ёқимсиз ҳид билан курашишнинг 7 та самарали усули