19:13 / 26.04.2023
145

Совиткични яхши ҳолатда сақлашга ёрдам берадиган 7 та маслаҳат

Совиткични яхши ҳолатда сақлашга ёрдам берадиган 7 та маслаҳат

Ушбу маслаҳатлар техникангиздан унумлироқ фойдаланишга ва озиқ-овқатларни камроқ ташлаб юборишга ёрдам беради.

  1. Ҳароратни турли шароитларга мослаштиринг

У ўртача 1 °C дан 4 °C гача бўлиши керак. Совиткичда озиқ-овқат кўп бўлса ёки хона иссиқ бўлса, ҳароратни пасайтиринг. Энергияни тежаш учун таркиб кам бўлганда оширинг. Музлаткичдаги ҳароратни барқарор сақланг (-18 °C).

  1. Мунтазам равишда тозаланг

Озиқ-овқат маҳсулотларидан қоладиган барча доғларни дарҳол тозалаб олинг. Совиткич тутқичларини кунига бир марта, эшигини эса ҳафтада бир марта тозаланг. Бир неча кунда бир марта барча жавонлардаги маҳсулотларни тартибланг. Иложи борича муддати тугайдиганлардан тезроқ фойдаланишга ҳаракат қилинг.

Совиткичнинг ички қисмини ҳар уч ойда бир марта тозаланг. Бунинг учун биринчи навбатда барча жавонлар ва тортмаларни олиб ташланг ва уларни иссиқ сув билан ювинг. Оқартирувчи ёки шунга ўхшаш тозалагичлардан фойдаланманг, бунинг ўрнига оддий совун ёки идиш ювиш гелидан фойдаланинг. Кейин музлаткичнинг деворларини ювинг. Агар қотиб қолган доғлар бўлса, тиш чўткаси ёрдамида истеъмол содаси ва сувнинг қуюқ аралашмаси билан кетказинг. Нам тозалаш жараёнидан кейин ҳамма нарсани қуруқ сочиқ билан артиб олинг.

Йилига бир марта умумий тозалашни амалга оширинг. Совиткич шнурини розеткадан суғуриб олинг, уни бошқа жойга кўчиринг. Совиткич остида ва орқа деворда тўпланган чангни артиб олинг. Иложи бўлса, ҳимоя панжарани олиб ташлаб, вентилятор ва конденсаторни чангдан тозаланг. Бундай тозалашдан сўнг совитиш тизими янада самарали ишлайди.

  1. Музлаткичда нимани сақлаш кераклиги-ю, нима керак эмаслигини билинг

Музлаткичда қуйидагиларни сақламанг:

  • Кўп миқдорда мевалар ва баъзи сабзавотлар, айниқса, ҳали пишмаганлар. Уларни хона ҳароратида қуёш нури тушмайдиган жойда сақланг. Бу помидор ва бодринг, картошка, сабзи, пиёз ва саримсоқ, қовоқ, лавлаги ва бошқа илдиз сабзавотларига, жумладан, занжабилга ҳам тегишли.
  • Очиқ металл банкалар биринчи навбатда таркиби мева ва помидор бўлган пасталар. Агар улар бундай идишда узоқ вақт қолдирилса, металлнинг таъми ўтиб қолади. Шунинг учун таркибни шиша ёки пластик идишларга ўтказган яхши.
  • Иссиқ овқат. Совиткич компрессорини ортиқча қийнамаслик учун овқатнинг тўлиқ совишини кутинг.
  • Муддати ўтган маҳсулотлар. Белгиланган муддатдан кейин бир кун ўтган бўлса, яхши. Лекин маҳсулот бир ҳафта давомида турган бўлса, соғлиғингизни хавф остига қўйманг.
  • Очиқ идишлардаги мураббо, хантал, сироплар. Уларни қуёш нурлари тушмайдиган шкафга қўйиш кифоя. Аммо ҳар қандай ҳолатда, ёрлиқдаги кўрсатмаларни текширинг.

Музлаткичда сақланиши керак:

  • Резаворлар ва пишган мевалар.
  • Сабзавотлар (юқорида санаб ўтилганлардан ташқари).
  • Сут маҳсулотлари ва тухум.
  • Гўшт ва балиқ.
  • Қадоғида паст ҳароратларда сақлаш кўрсатилган барча очиқ маҳсулотлар.
  • Пишган овқатларнинг қолдиқлари (улар совигандан сўнг), салатлар, газаклар.
  1. Озиқ-овқатларни тартибга солинг

Юқори жавон — бу таом тайёрлаш учун керак бўлмаган ҳамма нарса: колбаса, соуслар, салатлар, газакар, қолдирилган овқат, шунингдек, консерва банкалари.

Ўрта жавон — сут маҳсулотлари ва тухум. Совиткич эшиги улар учун муқобил жой эмас: унга тез-тез иссиқ ҳаво оқими таъсир қилади ва бу озиқ-овқатнинг сақлаш муддатини қисқартиради.

Пастки жавон гўшт ва балиқ учундир.

Сабзавотлар учун бўлинмаларда мева ва сабзавотларни сақлашда уларни бир-биридан ажратиб қўйинг. Баъзи мевалар (олма, нок, банан) ўзидан этилен газини чиқаради, бу эса яқин атрофдаги сабзавотларнинг тезроқ бузилишига олиб келиши мумкин. Бу бўлмада қоғоз сочиқ билан ювиб қуритилган кўкатларни сақламанг.

Эшик — сақлаш муддати узоқ бўлган шарбатлар ва бошқа маҳсулотлар.

  1. Сақлашни ташкил қилиш

Совиткичдаги жойдан унумли фойдаланиш учун озиқ-овқат идишларини бир-бирининг устига қўйинг. Ҳамма нарса кўринадиган бўлиши учун баландларни орқага, пастларини олдинга қўйинг. Ёрлиқларга таомни пиширган ёки пакетни очган санани ёпиштиринг.

  1. Нохуш ҳидлардан халос бўлинг

Ўткир ҳидли озиқ-овқатларни ёпиқ қопқоқли идишларда сақланг. Пастки жавонга бир ликопча сода қўйинг, у барча ҳидларни ўзига сингдиради. Ҳар уч ойда бир марта ўзгартиринг. Ишлатилган содани ташламанг, ундан раковина ёки ваннани тозалашда фойдаланиш мумкин.

  1. Совиткични кимдир билан баҳам кўрсангиз, фойдаланиш қоидаларини киритинг

Маҳсулотларни симметрик тарзда жойлаштиринг. Мисол учун, агар музлаткични ким биландир баҳам кўрсангиз, уни ўртасидан бўлиб, ҳар ким битта томонини эгаллайди. Бир зона умумий қолдирилса бўлади — масалан, эшик. Maxсус маҳсулотларнинг умумий фойдаланиш учун эмаслигини аниқ кўрсатиш учун уларни шаффоф бўлмаган пакетга ўраб жойлаштириш керак.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Совиткични яхши ҳолатда сақлашга ёрдам берадиган 7 та маслаҳат