07:06 / 25.05.2023
529

Гилоснинг инсон организмига қандай фойдали жиҳатлари бор?

Гилоснинг инсон организмига қандай фойдали жиҳатлари бор?

Ўзингиз ёқтирган маҳсулотларни истеъмол қилиш ёқимли, фақат уларнинг организм учун фойдали бўлиши кераклигини ҳам унутмаслик керак. Шу каби фойдали мевалардан бири — гилос. Бу мева бошқа мавсумий меваларни кўп жиҳатдан ортда қолдиради, у организм учун фойдали ва осонлик билан ширинликлар, бошқа нарсаларга қўшимча сифатида ишлатилиши мумкин. Қуйида гилоснинг фойдали жиҳатлари ҳақида маълумот берилади.

Фото: The Symbol 

Гилос жуда кўп клетчаткани ўз ичига олади

Кунига тавсия этилган 25-30 грамм клетчаткани олиш осон эмас, бироқ бу бизнинг организмимизга керак бўлган жуда фойдали микроэлемент ҳисобланади. Бир чашка гилос 3 грамм клетчаткани ўз ичига олади, шунинг учун резавор меваларга клетчатканинг ажойиб манбаи сифатида қаралади. Клетчаткага бой парҳез соғлом тана вазнини сақлашга ёрдам беради, ичак соғлиғини яхшилайди, холестерин ва юрак хасталиклари хавфини камайтиради ва ҳаттоки қондаги юқори шакар даражасининг олдини олади.

Ушбу мева яллиғланишга қарши восита ҳисобланади

Мушаклар ёки бўғимларингиз оғрияптими? Гилос оғриқни енгиллаштирадиган мева бўлиши мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ушбу мева антосиянинларга, ибупрофен каби дориларнинг тўқималар яллиғланишига қарши курашадиган полифеноллар гуруҳига бой.

Фото: The Symbol 

Гилос юрак саломатлиги учун фойдали

Гилосда мавжуд бўлган антосиянинлар ҳам юрак саломатлиги учун фойдали бўлиши мумкин. Тадқиқотлар бу моддалар яллиғланишни камайтиришини ва соғлом артериал функцияни рағбатлантириш орқали юрак касалликларининг олдини олишда муҳим рол ўйнашини кўрсатди.

Мева уйқу сифатини яхшилайди

Маълумотларга кўра, гилос мелатонин гормонининг табиий манбаи бўлиб, у танангизнинг ички ҳолатини бошқаришга ва соғлом уйқу режимига ёрдам беради. Ҳар куни 25 та яхши пишган гилосни истеъмол қилиш уч кун ичида соғлом ва узоқроқ ухлашга ёрдам беради. Мутахассислар максимал фойда олиш учун ётишдан олдин қисқа вақт ичида гилос истеъмол қилишни тавсия қилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Гилоснинг инсон организмига қандай фойдали жиҳатлари бор?