date

Суд Tesla’ни автопилот иши бўйича жаримага тортди

Суд Tesla’ни автопилот иши бўйича жаримага тортди

Флоридадаги суд ҳайъати Tesla компаниясини автопилот билан боғлиқ ҳалокат иши бўйича қисман айбдор деб топди ва 200 миллион доллар (2,6 трлн сўм) товон пули тўлаш ҳақида қарор чиқарди, деб TechCrunch.com хабар берди.

Даъво 2019 йилда юз берган автоҳалокат билан боғлиқ бўлиб, Tesla автомобили автопилотда ҳаракатланар экан, йўлдаги тўсиққа урилган ва ҳайдовчи ҳалок бўлган.

Журининг қарорига кўра, Tesla автопилот тизимининг чекловлари ҳақида етарли маълумот бермагани ва хавфсизлик чораларини тўлиқ таъминламагани учун масъулиятни бўлишиши лозим.

Tesla ўз навбатида, ҳайдовчининг эътиборсизлиги ва тизимдан нотўғри фойдаланганини асос қилиб, айбни инкор этган.

Суд ҳайъати жабрланувчи оиласига 8 миллион доллар, жабрланувчининг ўзига эса 192 миллион доллар товон тўланиши кераклигини белгиланди.

Бу қарор Tesla автопилот технологияси ва унинг ҳуқуқий оқибатлари бўйича муҳим ҳуқуқий прецедент сифатида баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Суд Tesla’ни автопилот иши бўйича жаримага тортди