
Иқлим ўзгариши инсон саломатлигига тобора кўпроқ таъсир қилмоқда. Иссиқ тўлқинлар кучайгани сари олимлар миянинг бу ҳолатларга қандай жавоб беришини ўрганишга киришди.
Мутахассисларнинг айтишича, экстремал ҳароратлар инсулт, мигрен, склероз каби касалликларнинг кучайишига сабаб бўлмоқда. Лондон университети профессори Санжай Сисодия бу борадаги илғор тадқиқотчи сифатида қуйидагиларни таъкидлайди: “Иқлим ўзгариши нафақат юрак ёки ўпка саломатлигига, балки мия фаолиятига ҳам кучли таъсир кўрсатмоқда”.
Олимларнинг фикрича, ҳаддан ташқари иссиқлик миянинг ҳароратни тартибга солувчи тизимини издан чиқаради, натижада уйқу, хулқ-атвор ва қарор қабул қилиш жараёнлари ёмонлашади. Баъзилар учун бу руҳий тушкунлик, хафагарчиликка олиб келади.
Шунингдек, ҳомиладор аёллар учун ҳам хавф мавжуд: тадқиқотларга кўра, иссиқ тўлқинлар муддатидан олдин туғруқлар ва болаларда ақлий ривожланиш муаммоларига олиб келиши мумкин.
Мутахассислар огоҳлантиради: “Бугунги кунда фақат неврологик касалликларга чалинганлар азият чекмоқда, аммо эртага бу оддий соғлом инсонлар учун ҳам долзарб муаммо бўлиб қолиши мумкин”.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар