date

Олимлар огоҳлантирмоқда: севгига муҳтожлик руҳий саломатликка хавф солади

Олимлар огоҳлантирмоқда: севгига муҳтожлик руҳий саломатликка хавф солади

Психологик изланишлар севгига ҳаддан ташқари берилиб кетиш ва ижтимоий тармоқларда севгилисини кузатишнинг салбий оқибатлари борлигини кўрсатмоқда. Яқинда Италиялик олимлар томонидан ўтказилган тадқиқот шунга далил бўлди: бу ҳолатлар хотира сусайиши, диққатни жамлай олмаслик, ташвиш ва ҳатто депрессияга олиб келиши мумкин,деб ёзмоқда Pravilamag.

Тадқиқот натижалари Behavioural Brain Research журналида эълон қилинди. 2022 йил июлидан 2023 йил майигача давом этган изланишда 600 нафар катта ёшдаги Италия фуқаролари иштирок этди. Уларнинг 70 фоизидан зиёди аёллар эди.

Қатнашчилар анкета асосида ўзларидаги қуйидаги ҳолатлар тўғрисида маълумот бердилар:

  • Ташвиш ва изтироб даражаси,

  • Депрессияга мойиллик,

  • Хотира ва диққат даражаси,

  • Рухий барқарорлик,

  • Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш хусусиятлари.

Олимлар қуйидаги аниқ боғланишни қайд этдилар:

  • Севгига чуқур боғланиб қолган шахсларда диққат сусайиши тез-тез кузатилган.

  • Муҳаббатга қаттиқ қарамлик ташвиш ва депрессия белгиларини кучайтиради.

Ижтимоий тармоқлар орқали севгилисининг саҳифаларини мунтазам кузатиб бориш – рашк ҳиссини оширади ва мияда такрорланувчи фикрларни юзага келтиради. Бу эса иш қобилиятини пасайтиради ва шахсий руҳий ҳолатга салбий таъсир кўрсатади.

Замонавий Ўзбекистон жамиятида ҳам ижтимоий тармоқлар кенг тарқалгани боис, мазкур ҳолат кўпчиликка тааллуқли бўлиши мумкин. Айниқса, ёшлар ўртасида муҳаббат муносабатлари ва Instagram, Telegram, TikTok орқали жорий яқинларни кузатиш ҳолатлари кенг тарқалган.

Бундай "сталкинг" (яъни одамни мажбурий кузатиш) руҳий барқарорликни издан чиқариши мумкин. Севгилисининг қайси расмига ким "лайк" босгани, у қаерда юргани каби маълумотларга доимий эътибор қаратиш меҳнат самарадорлиги, хотира ва таълим жараёнига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Психологлар қуйидагиларни тавсия қилишади:

  • Муҳаббат муносабатларида меъёрни сақлаш ва шахсий ҳудудга ҳурмат билан ёндашиш.

  • Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш вақтига чеклов қўйиш.

  • Шахсий эҳтиёжлар, манфаатлар ва руҳий барқарорликка эътибор қаратиш.

  • Зарур ҳолларда мутахассис ёрдамига мурожаат қилиш.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Олимлар огоҳлантирмоқда: севгига муҳтожлик руҳий саломатликка хавф солади