
Кофе мухлислари учун янгилик: Соғлом ва узоқ умрнинг калити сизнинг чашкангиздами?
Кунни қаҳва билан бошламасликни тасаввур қилолмайдиганлар учун бу сафар жуда қувонарли янгилик — дунёда узоқ яшаши билан машҳур “кўк зоналар”да ҳам айнан шу ичимлик эътибор марказида, деб хабар берди dailymirror.co.uk.
Тадқиқотчи ва “Blue Zones” лойиҳаси муаллифи Дэн Бюттнернинг фикрича, кофе тўғри истеъмол қилинса, умрни узайтиришда энг самарали ичимликлардан бирига айланади. Бироқ, бу ерда муҳим шарт бор: қаҳвани эрталаб, яъни кун ярмигача қабул қилиш керак. Бу пайтда инсон организми кофеинни тез ва самарали ўзлаштиради, шу орқали юрак-қон томир касалликлари хавфи пасаяди. Чунки, айни шу вақтда гормонал фон ва циркад ритмлар издан чиқмайди.
Бюттнер қора қаҳвага турли қўшимчалар — шакар, сироп ёки сут солмасликни маслаҳат қилади. Чунки табиий қаҳва антиоксидантларга ва биологик фаол моддаларга жуда бой, уларнинг барчаси айнан қўшимчаларсиз шаклда яхшироқ сақланади. Хусусан, енгил қовурилган қаҳвада полифеноллар ва бошқа озуқа моддалари миқдори кўпроқ бўлади.
Тадқиқотларда қайд этилишича, мунтазам ва меъёрда қаҳва ичиш нафақат қувватни оширади, балки соғлом ҳаётни узайтиради. Бироқ, буни эрталаб қабул қилиш, қўшимчасиз ҳолда истеъмол қилиш ва ўз организмини тинглаш катта аҳамиятга эга.
Ҳозирда “кўк зоналар” деб номланган ҳудудлардаги аксарият узоқ умр кўрувчилар айнан қаҳвага устуворлик беришади ва бу уларнинг кундалик ҳаёт тарзининг ажралмас қисмига айланган.
Яна бир бор таъкидлаш жоиз: қаҳва — узоқ ва соғлом умр сири бўлиши мумкин. Аммо асосийси, ҳар нарсада бўлганидек, уни меъёр ва тўғри вақтда қабул қилиш зарур. Демак, чашка қора қаҳва билан янги ҳаёт сари қадам ташлашга шошилинг! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар