Сўнгги йилларда нутрициолог ва велнес-инфлюэнсерлар томонидан шакар истеъмоли зарарли экани қайта-қайта таъкидланиб келинади ва бу бежизга эмас, чунки шакар, метаболизмнинг ёмонлашиши, ортиқча вазн ҳамда касалликларга сабабчи бўлиши исботланган. Қуйида тана саломатлиги ва вазн ортмаслиги учун қанча шакар истеъмол қилиш мумкинлигига тўхталамиз.
Иложи борича, танловни табиий ширин мева, асал ва сиропларга қаратиш керак. Масалан, конфет, шоколад ўрнига микроэлементлар ва клетчаткага бой қуритилган хурмо истеъмол қилиш тавсия қилинади. Оқ шакардан эса буткул воз кечиш, шакар қўшилган маҳсулотларни эса рациондан қисқартириш керак.
Меъёрга амал қилинг
Шакарни керагидан кўп ейиш энг кўп тарқалган одатлардан бири. Ўртача бир киши, кунига 3000 ортиқча калория, яъни 19 чой қошиқ шакар истеъмол қилади. Десертлар, мевали йогурт, ширинликларнинг бари шакарнинг кони ҳисобланади. Бундай маҳсулотлар истеъмолини ошириб юбормаслик ва ўрганиб қолмаслик тавсия қилинади.
Бир кунда қанча шакар ейиш мумкин?
Шакар истеъмолида аниқ бир чеклов ёки меъёр бўлиши индивидуал — вазн, саломатлик ҳолати ва касалликлари билан боғлиқ бўлади. Касалликлар турига қараб уни камайтириш ёки буткул чеклаш мумкин бўлади. Америка кардиология уюшмаси шакар истеъмоли нормасини қуйидагича таснифлайди:
- эркаклар: кунига 150 калория (37,5 гр ёки 9 ош қошиқ);
- аёллар: кунига 100 калория (25 гр ёки 6 ош қошиқ).
Шунингдек, айрим мутахассислар истеъмол қилинган шакар кунлик калориянинг 10 фоизидан ошмаслиги кераклигини таъкидлайди. Бу кунига 2000 калория истеъмол қиладиган киши 50 гр ёки 12,5 чой қошиқ шакар ейиши керак дегани. Соғлом, фаол организм бундай миқдордаги шакарни осон ҳазм қила олиши мумкин, лекин ушбу маҳсулотни қанча кам истеъмол қилинса, шунча яхшилигини унутмаслик керак.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг