Фото: iStock
Йод ҳаёт учун зарур элементлар орасида муҳим ўрин тутади. Дунё бўйлаб ақлий заифлик ҳолатлари, буқоқ касалликлари айнан йод танқислиги билан боғлиқ. Iodine Global Network — Йод танқислиги глобал тармоғининг маълумотларига кўра, 2017 йилда дунёнинг 19 та мамлакат аҳолиси йодни етарли даражада истеъмол қилмайди деб таснифланган. Ўзбекистонда ҳам қалқонсимон без билан боғлиқ муаммолар кўп учрайди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан катталар учун тавсия этилган кунлик йод миқдори 150 микрограммни ташкил қилади. Ҳомиладор ёки эмизикли аёлларга бундан ҳам кўпроқ йод— 220 микрограмм керак.
Йод қалқонсимон без гормонлари синтезида иштирок этадиган муҳим микроэлементдир. У метаболизмни тартибга солиш, бош мия ривожланиши, юрак-қон томир ва иммун тизимларининг ишлаш каби жараёнлар учун масъулдир. Организмда йод танқислиги мазкур микроэлементга бой озиқ-овқат ёки шифокор тавсия қилган йод препаратлари орқали бартараф этилади.
Организмда йод танқислигининг сабаблари ва белгилари
Фото: Championat.com
Аёллар йод танқислиги эркакларга қараганда кўпроқ учрайди. Статистик маълумотларга кўра, 1000 аёлдан 19 тасида ушбу модда етишмайди, мазкур кўрсаткич эркакларда мингдан бирни ташкил қилади.
Йод танқислиги белгилари:
- гипотериоз (қалқонсимон без функциясининг пасайиши);
- кисталар ҳосил бўлиши;
- танадаги шишлар;
- қабзият;
- ортиқча вазн;
- уйқучанлик, чарчоқ;
- асабийлик;
- тез чарчаш;
- апатия, депрессия;
- ҳомиладорлик даврида боланинг секин ўсиши ва ривожланиши;
- мушакларда оғриқ;
- юқори холестерин;
- терламаслик (ҳаммомда ёки жисмоний фаолият пайтида тер безлари ишламаслиги);
- ҳомиладорликнинг кечикиши.
Организмда йод миқдорининг кўпайиб кетиши унинг танқислиги каби жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Микроэлементнинг ҳаддан ташқари кўплиги тахикардия, оёқ-қўлларнинг титраши, кўп терлаш, диарея, мушакларнинг кучсизлиги, озиб кетиш, асабийлик, нафас олиш йўллари шиллиқ қаватининг яллиғланиши ва бошқа белгилар билан ифодаланади.
Организмда йоднинг кўпайиб кетиш ҳолатлари кам учрайди.
Йодга бой табиий маҳсулотлар
Фото: iStock
Денгиз маҳсулотлари
Кўплаб турдаги балиқлар ва қисқичбақасимонлар йодга бой. Масалан, 100 грамм треска тахминан 158 мкг йодни ўз ичига олади. Йод миқдори балиқ яшаган сув ҳавзасига қараб ўзгаради.
Сут ва сут маҳсулотлари
Денгиз маҳсулотларини ёқтирмайдиганлар учун сут йоднинг асосий манбайи ҳисобланади. Тўғри, бу ичимликдаги йод миқдори чорва молларининг нима билан озиқланганига боғлиқ. Ўртача 100 грамм сутда 44 дан 84 микрограммгача йод мавжуд, яъни бу тавсия этилган кунлик миқдорнинг 30-56 фоизига тенг.
Йодланган туз
Фото: Championat.com
100 грамм тузда тахминан 40 мкг йод мавжуд. Бундай туз йод танқислигининг олдини олиш учун кенг қўлланиладиган ва йод билан сунъий бойитилган маҳсулотдир.
Тухум
Бир дона ўртача катталикдаги қайнатилган тухумда тахминан 31 мкг йод мавжуд, бу кунлик қийматнинг 21 фоизини ташкил қилади.
Мевалар
Резаворлар ва мевалар, яъни хурмо, узум, қулупнай, черника, клюква кабиларда ҳам йод мавжуд. Беш дона қуритилган қора олхўри 13 мкг йодни ёки кунлик қийматнинг тахминан 9 фоизини беради.
Фото: Championat.com
Сабзавотлар, мевалар ва резаворлар таркибидаги йод миқдори улар етиштириладиган тупроққа боғлиқ.
Картошка
Бу сабзавот йоднинг яна бир манбайи ҳисобланади. Бир дона пишган картошка таркибида 60 микрограмм йод бор. Кунлик йод нормасини тўлдириш учун 3-4 дона картошка етарли бўлади.
Гўшт
Йодга бой озиқ-овқатларга мол гўшти ва жигари ҳам киради. Улар кўплаб витаминлар, жумладан, фолий кислотаси ва темир манбайидир. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди