
Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" футбол клуби қанот ҳимоячиси Жоау Канселу "Барселона" клубининг қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Португалиялик футболчи аввалроқ Европа чемпионатларида яна ўйнашни исташи ҳақида маълум қилган эди. Манбага кўра, "Барселона" яқин кунларда Канселунинг трансфер имкониятларини ўрганишни режалаштирмоқда.
Ҳимоячи 2023/24-йилги мавсумда каталонияликлар сафида ўйнаган. Жорий мавсумда 31 ёшли Канселу барча турнирларда тўртта учрашувда майдонга тушиб, бир голга ассистентлик қилган.
Унинг "Ал-Ҳилол" билан шартномаси 2027-йилгача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг трансфер нархи 15 миллион еврoни ташкил қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.