
Собиқ "Ньюкасл" ҳужумчиси Алан Ширер словениялик форвард Беньямин Шешконинг "Манчестер Юнайтед"га ўтишини изоҳлади. "Шешко яхшироқ ўйнаши керак.
Унинг учун "МЮ" қарийб 70 миллион евро тўлади. Бу сумма ҳозирги трансфер бозорида ҳам жиддий маблағ ҳисобланади.
У яхши футболчи, лекин мен унинг ажойиб натижалар кўрсатишига ишонмайман. Трансфер суммасини ҳисобга олганда, у кўпроқ гол уриши керак", - дейди инглиз футболи афсонаси Ширер "Betfair"га берган интервьюсида.
Англия чемпионатининг жорий мавсумида 22 ёшли ҳужумчи 11 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.